Калонна баландлиги
Download 1.4 Mb.
|
Ашуров С
Ҳақиқий флегма сони
Ҳақиқий флегма сонини танлаш ўта мураккаб масаладир, чунки унинг миқдорига қараб ректификацион колонна ўлчамлари ва иссиқлик элткичлар сарфи ўзгаради. Колонналарни ишлатиш учун зарур сарфлар ва капитал ҳаражатлар, ҳамда энергетик сарфлар флегма сонига боғлиқ. 11-расмда ҳақиқий флегма сонининг ректификация жараёни сарфларига боғлиқлиги тасвирланган. Кўриниб турибдики, флегма сони ортиши билани эксплуатацион сарфлар пропорционал равишда ортади. Капитал сарфларнинг флегма сонига боғлиқлиги колонна диаметри ва баландлигига тескари пропорционаллиги билан ифодаланади. Флегма сонининг маълум бир қийматига капитал сарфларнинг минимал катталиги тўғри келади. Умумий сарфлар ва флегма сони орасидаги боғлиқлик ҳам минимум нуқтаси билан характерланади. Бу нуқтага мос R ҳақиқий флегма сонининг оптимал қийматига тенг бўлади. ҳақиқий флегма сонини қуйидаги формулада ҳисоблаш мумкин: (25) бу ерда R - флегма ортиқчалигини ифодаловчи коэффициент. Кўпчилик ҳолларда ушбу коэффициент қуйидаги ораликда бўлади - = 1,041,5. Ректификацион колонна ишчи баландлиги ва тарелкалар сонини ҳисоблаш Одатда ушбу параметрларни аниқлаш концентрациялар ўзгаришининг назарий ёки ҳақиқий поғоналари сонига қараб олиб борилади. Бунда, назарий поғонада буғ ва оқиб тушаётган суюқлик мувозанат ҳолатида бўлади. Барботаж тарелкасининг ишлаш принципини кўриб чиқамиз (12-расм). Агар, концентрацияси xn+1 бўлган суюқлик юқоридан n – тарелкага оқиб тушса, пастдаги тарелкадан концентрацияси yn-1 - бўлган буғ кўтарилади. Масса алмашиниш натижасида суюқликдаги енгил учувчан компонент буғга ўтса, қийин учувчан эса - буғдан суюқликка ўтади. Буғдаги енгил учувчан компонент концентрацияси yn гача ортса, суюқликда эса xn+1 дан xn гача камаяди. Ж араённи таҳлил қилишда қуйидаги таҳминларни қабул қиламиз: тарелкадаги суюқлик идеал аралаштирилган ва унинг концентрацияси ўзгармас xn га тенг; идеал сиқиб чиқариш режимидаги суюқлик қатламида буғнинг концентрацияси yn-1 дан yn гача ўзгаради. Буғ концентрацияси yn-1 дан yn=упр гача ўзгариши даврида мувозанатга эришиши вертикал АВ кесма билан тасвирланса, концентрациясининг xn+1 дан xn гача ўзгариши эса, BD кесма билан характерланади (12б-расм). Шундай қилиб, АВD поғона битта назарий тарелкада содир бўлаётган жараённи ифодалайди. Ректификацион колоннада ўрнатиш зарур бўлган назарий тарелкалар сонини аниқлаш учун ишчи ва мувозанат эгри чизиқларининг А ва С нуқталари орасига поғоналар қурилади. Колоннанинг ҳақиқий тарелкасида ҳеч қачон мувозанат концентрациясига эришиб бўлмайди, яъни yn < упр (12в-расм). Колоннадаги ҳақиқий тарелкалар сонини аниқлаш учун фойдали иш коэффициенти қўлланилади. Одатда унинг катталиги тажрибавий усул билан топилади. Ректификация жараёнида масса бериш коэффициентини ҳисоблаш учун қуйидаги тенгламалар тавсия этилади: суюқ фазада: (26) элаксимон тарелкаларда газ фазаси учун: (27) қалпоқчали тарелкаларда газ фазаси учун: (28) (27) ва (28) тенгламалардаги Nuдг ва Reг критерийларда аниқловчи ўлчам сифатида капилляр константа ҳисобланади. Вебер критерийси , бу ерда - сиртий таранглик, Н/м; hст - тарелкадаги суюқлик қатламининг статик баланлиги, м. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling