Демократия —
(лот. constitutio — тузилиш, тузук) — давлатнинг асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.
6) Адолат —
Араб тилида “ҳалол, тўғри, рост, ҳаққоний” деган маъноларни ифода этиб, дунёдаги барча катта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳот ва ўзгаришлар айнан адолат, ҳалолликни ўрнатишга даъватдан бошланган.
7) Эркинлик —
Кишининг ўз истаги бўйича иш тутиши. Эркинлик тушунчаси ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, этика, эстетика каби ижтимоий билим соҳаларида кенг ишлатилади. Мас, виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва ҳ. к.
8) Ислоҳот —
Ижтимоий ҳаётнинг бирон-бир томони (тартиблар, идоралар, муассасалар)ни ўзгартириш, қайтадан тузиш. Ислоҳот расман — ҳар қандай мазмундаги янгиликни жорий этиш ҳисоблансада, аслида Ислоҳот дейилганда кўп ёки оз даражадаги илғор қайта ўзгартириш назарда тутилади.
9) Ҳаракат —
Тўхтаб қолган ёки ўта сустлашган нарса, ҳодиса ва жараёнларни жойидан силжитиш, тезлатиш, ҳаракатга солиш маъносини ифода этади.
10) Халқ қалбига йўл —
Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир.
11) Қонун (ҳуқуқда) —
Инсон, жамият ва давлат манфаатлари нуқтаи назаридан энг муҳим ҳисобланадиган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситаси. Қонун давлат олий вакиллик органларининг энг юқори кучга эга бўлган ҳужжатидир. Қонун давлат ҳуқуқ тизимининг асосини ташкил қилади, давлатнинг бошқа ҳамма органларининг норматив актларига нисбатан энг катта юридик кучга эга бўлади.
12) Тараққиёт —
Тараққиёт сўзи арабчадан «тез юксалиш», «тез ривожланиш» деган маъноларни англатади.
13) “Ҳалоллик вакцинаси” —
инсон қалбига игна билан эмас, иймон нури орқали ўтиб, унинг виждонини поклайди. Ҳар қандай инсонга қондан ва она сути орқали “ҳалоллик вакцинаси” сингиб боради. Де¬мак, инсон ҳалол бўлиши учун унинг иймони бутун бўлиши лозим. Ҳар бир одам ўз ишини ҳалол бажарса, у “ҳаллоллик вакцинаси” билан эмланган бўлади.
14)
Do'stlaringiz bilan baham: |