Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi o‘rinbosari N. B. Xusanovga
Download 18.74 Kb.
|
Mehnat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Rektor T.Teshabayev
- Талаба фақат ўриндошлик асосида ишлайдими
Hurmatli Nozim Bahtiyorovich, Institutga yosh kadrlarni, xususan tayanch doktoranturada va doktoranturada tahsil olayotgan istiqbolli yoshlarni keng jalb etish maqsad qilingan. O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksi va boshqa tegishli normativ hujjatlarda tayanch doktoranturada va doktoranturada tahsil olayotgan kadrlarni asosiy shtatga to‘liq stavkaga ishga olish to‘g‘risida aniq normativ mavjud emas. Yuqoridagilarni e’tiborga olib, mehnat qonunchiligiga muvofiq tayanch doktoranturada va doktoranturada tahsil olayotgan kadrlarni asosiy shtatga to‘liq stavkaga ishga qabul qilish bo‘yicha mehnat qonunchiligiga muvofiqligi aniqlik kiritishda amaliy ko‘mak berishingizni so‘raymiz.
Ijrochi: L.Xaydarova Tel: (71) 234-66-58 – Талаба фақат ўриндошлик асосида ишлайдими ёки тўлиқ 1 ставка ишласа ҳам бўладими? Талаба назарий жиҳатдан бир нечта жойда ишласа ҳам бўладими? – Ҳақиқатан ҳам, айрим иш берувчилар талабаларни фақат ўриндошлик асосида ишга олиш керак, чунки талабанинг ўқиш жойи унинг асосий иш жойи, деб ҳисоблашади. Бу мутлақо хато. Буни қуйидагича асослаймиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ўриндошлик асосида ишлаш – ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши. Талабанинг таълим олиш жараёни эса меҳнат фаолияти ҳисобланмайди. Демак, талаба меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ва меҳнат дафтарчаси юритилаётган жой – унинг асосий иш жойи ҳисобланади. Қонунда талабанинг тўлиқ ставка ишлашига ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас. Бунда бир шартга риоя этилиши керак: иш ўқишдан бўш вақтда бажарилиши шарт. Ушбу талабни меҳнат шартномасида мустаҳкамлаш лозим. Юқорида таъкидлаб ўтилган меҳнат қонунчилигидаги талабларга риоя қилган ҳолда талаба ўқишдан бўш вақти асосий иш жойидан ташқари, бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ҳам ишлаши мумкин. Бунинг учун эса ўриндошлик асосида ишга кираётган жойга асосий иш жойидан маълумотнома тақдим қилинади. талаба тўлиқ 1 ставка ишласа бўладими? Юқорида айтганимиздек, талаба фақат ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин. МК 115-моддасига мувофиқ, ходимнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Яъни 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган ташкилотларда кунлик 7 соат, 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилганларда эса иш вақти кунлик 8 соатдан ортиқ бўлмаслиги шарт. Шунингдек, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас (МК 128-моддаси). Aгар юқоридаги қонун талабларига риоя этилса, талабанинг тўлиқ ставка ишлашига ҳеч қандай тақиқ йўқ. Диққат! Бунда бир шартга риоя этилиши керак! Иш ўқишдан бўш вақтда бажарилиши шарт ва ушбу талаб меҳнат шартномасида мустаҳкамланиши лозим. Талаба фақат ўриндошлик асосида ишлайдими? Ҳақиқатан ҳам айрим иш берувчилар талабаларни фақат ўриндошлик асосида ишга олиш керак деб ҳисоблашади. Бу мутлақо хато. Буни қуйидагича асослаймиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-қарори иловасига кўра (https://www.lex.uz/docs/2070161#2070217) ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши. Талабанинг таълим олиш жараёни меҳнат фаолияти ҳисобланмайди. Демак, талаба меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ва меҳнат дафтарчаси юритилаётган ер унинг асосий иш жойи ҳисобланади. Download 18.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling