Камолахон Орипова Эркинжон қизи Қўқон давлат педагогика институти Хорижий тиллар факультети, ўқитувчиси


Download 27.65 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi27.65 Kb.
#1416118
1   2   3
Bog'liq
ORIPOVA K. O\'XSHATISHLAR

Key words: antonym, construction, linguistic, object, discourse, subject, simile, semantic, structure.
КИРИШ. Ўхшатишлардан қадим даврлардан бошлаб нутқни бойитиш мақсадида кенг фойдаланилганлиги ҳақида илмий манбаларда етарлича маълумотлар мавжуд. Масалан, буюк мутафаккир Аристотель (384-322) “Поэтика” асарида поэзия ўхшатиш (мимесис) санъатидан ўзга нарса эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Унинг ёзишича, поэтик санъатнинг келиб чиқишига, асосан, ўхшатиш сабаб бўлган. Мутафаккир фикрича, инсон дастлабки билимларни ўхшатишдан олади ва у учун бу усул энг самаралидир. Умуман олганда, поэзия ўхшатиш заминида юзага келган. Аристотель мазкур усул прозадан кўра шеърий нутққа кўпроқ мос келишини таъкидлайди: “Ўхшатиш прозада жуда оз ўринда фойдали, у, асосан, шеърият соҳасига тааллуқлидир, чунки у шеърий нутқни янада нафис ва муваффақиятли қилади” [1].
“...Ўхшатишлар ўзига хос образли тафаккур тарзининг маҳсули сифатида юзага келади. Шунинг учун ҳам улар нутқда ҳамиша бадиий-эстетик қимматга эга бўлади, нутқнинг эмоционал-экспрессивлиги, ифодалилиги, таъсирчанлигини таъминлашга хизмат қилади. Ўхшатишларнинг икки тури, яъни: 1) индивидуал-муаллиф ўхшатишлари ёки эркин ўхшатишлар ва 2) умумхалқ ёки турғун (доимий) ўхшатишлар фарқланади” [2].
Ўхшатиш тасвир объектини бошқа нарса-ҳодисага ўхшатиш орқали ёрқин ва бўрттириб тасвирлашга асосланган бадиий тасвир воситаси бўлиб, бунда ўхшатилаётган нарса-ҳодисалар учун умумий бўлган белги-хусусиятларга таянилади.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДЛАР
Тилшуносликда ўхшатиш муносабати содда ва қўшма гап доирасида ўрганилган. Ўхшатиш содда гапларни фалсафий ва назарий нуқтаи назардан тадқиқ этган проф. Низомиддин Маҳмудов ўхшатиш содда гапларда ҳамиша мураккаб семантик структура, камида иккита семантик пропозиция ифодаланганишини қайд этади [4].
Ўхшатишга турли нуқтаи назардан ёндашиш мумкин. Мантиқда қиёслаш тилда маълум қиёсий конструкциялар тарзида расмий ифодаланадиган қиёс – ўзига хосликдир. Ушбу oппозицияга мувофиқ, ўхшатиш жараёнида тўғри хулосага келиш учун бир қатор зарур шартларга қатъий риоя қилиш керак:
1) фақат обьектив воқеликнинг бир жинсли обьектлари ва ҳодисаларини акс эттирувчи бир хил тушунчалар солиштирилиши керак;
2) обьектларни муҳим бўлган асослар бўйича ўхшатиш керак [5].
Фалсафада ўхшатиш “объектларнинг ўхшашлиги ёки фарқи ҳақидаги ҳукмлар асосидаги когнитив жараён бўлиб, қиёслаш ёрдамида предметларнинг миқдорий ва сифат белгилари очилади, борлиқ ва билиш мазмуни таснифланади, тартибга солинади ҳамда баҳоланади. Ўхшатиш – бу уларнинг мумкин бўлган муносабатларини аниқлаш учун “битта”ни “бошқа”га солиштириш учун хизмат қилади. Ўхшатиш орқали дунё изчил хилма-хиллик сифатида тушунилади" [6].
НАТИЖАЛАР ВА МУХОКАМА
Ўхшатиш лингвистик стилистиканинг категорияси сифатида, яъни қўшимча эстетик маълумотларни олиб юришга қодир бўлган тил воситаларидан бири сифатида қаралади. Ўхшатиш услуб сифатида журналистика ва бадиий адабиётда кенг тарқалган. Тилшунос олим Потоцкая “ўхшатиш композицион техника ёки тасвирни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади”, дея таърифлайди.
Ўхшатиш нутқда хилма-хил лингвистик талқин ва лингвистик тасвир сифатида қўлланилади. Қиёсий семантикага оид конструкциялар аньанавий равишда маҳаллий ва хорижий олимларнинг эътиборини тортди. Ю.Д.Апресян, Н.Д.Арутюнова, Р.А.Будагова,Т.В.Булигина, В.В.Виноградова, В.П.Григориева, Ю.И.Левина, А.Д.Григорьева, И.И.Ковтунова ва бошқалар ўхшатиш борасида ўз қарашларини илгари сурдилар. Қиёсий конструкцияларнинг хусусиятлари муайян тил материалида, аниқ бадиий матнларда ўрганилди. Шундай қилиб, тилшуносликда қиёсий структура ва маънонинг умумий назарияси бўйича ҳам, кўчимларнинг тил ва бадиий дискурсдаги фаолияти бўйича ҳам жуда кўп фаразлар мавжуд.
А.И.Ефимов ўхшатиш таркибида учта компонентни ажратиб кўрсатади:
1) солиштирилаётган нарса (ўхшатиш предмети);
2) нима билан солиштирилаётгани (ўхшатиш объекти);
3) ўхшатиш асоси [8] .
Масалан, Speeches are like babies:
Download 27.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling