Каримов А., Исломов Ф., Авлоқулов А. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. Т.: Шарқ, 2004


Download 2.65 Mb.
bet5/7
Sana08.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1755373
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-2 предмет

Ҳужжатлаштириш - бухгалтерия ҳисобининг объектлари устидан ёппасига ва узлуксиз кузатишни амалга ошириш имконини берадиган дастлабки акс эттириш усулидир
  • Баҳолаш - хўжалик маблағлари, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнларини пул ўлчов бирлигида акс эттириш усулидир.
  • Инвентаризация - корхона маблағини текшириб, рўйхатга олиш ва олинган маълумотларни хисоб маълумотлари билан солиштириш демакдир
  • Калькуляция – корхона фаолиятини бошқариш жараёнида сарфланган харажатларни ва ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигининг таннархини аниқлаш усулидир.
  • Бухгалтерия ҳисоби счётлари – счетлар тизими ҳисоб объектларини уларнинг иқтисодий белгиларига қараб гуруҳлаштириш усулидир.
  • Иккиёқлама ёзув - ҳар бир хўжалик операцияси натижасида юзага келадиган икки ҳодисани ўзаро боғланган ҳолда акс эттириш усулидир.
  • Бухгалтерия баланси – хўжалик маблағлари ва манбаларини маълум бир санага бўлган ҳолатини акс эттириш усулидир.
  • Ҳисобот – маълум даврга бўлган хўжалик фаолиятини акс эттирувчи умумлаштирилган хўжалик жараёни ва операцияларини уларнинг иқтисодий мазмунига қараб маълум тартибда гуруҳлаштирадиган ва ўзаро алоқадорлигини таъминлайдиган кўрсаткичларни акс эттирувчи шакллар йиғиндисидир.
  • 1.5.1. Бухгалтерия ҳисоби счётлари
  • Счётлар бу-
  • бухгалтерия ҳисоби объектларини иқтисодий гуруҳлаш усули, хўжалик операцияларини бажариш давомида моддий воситалар ва пул маблағлари ҳаракатини, уларнинг ҳолатини ва ҳосил бўлиш манбаларини акс эттиришдир
  • Счетлар бўйича ёзувлар якуни оборотлар, дебет ва кредит оборотлари
  • ўртасидаги тафовут эса сальдо (қолдиқ) деб аталади.
  • Счетлар
  • Актив счетлар
  • Пассив счетлар
  • Пассив счетлар деб, хўжалик маблағларининг келиб чиқиш манбалари ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга олувчи счетларга айтилади
  • Актив счетнинг чизма кўриниши
  •  
  • Дебет
  • Счетнинг номи
  • Кредит
  • Ой бошига Сальдо (қолдиқ)
  • Маблағларнинг кўпайиши
  • Ой охирига Сальдо (қолдиқ)
  • Маблағларнинг камайиши
  • Актив счетнинг ой охиридаги Сальдоси (Ска) қуйидаги формула
  • ёрдамида аниқланади:
  • Ска = Cдбқ + Одо – Око
  • бу ерда, Сдбқ – счетнинг дебет бўйича бошланғич қолдиғи,
  • Одо – дебет бўйича обороти,
  • Око – кредит бўйича обороти.
  • Пассив счетнинг чизма кўриниши
  •  
  • Дебет
  • Счетнинг номи
  • Кредит
  • Маблағлар манбаларининг камайиши
  • Ой бошига Сальдо (қолдиқ)
  • Маблағлар манбаининг кўпайиши
  • Ой охирига Сальдо (қолдиқ)
  • Пассив счетнинг ой охиридаги Сальдоси (Скп) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
  • Скп = Cкбқ + Око – Одо
  • бу ерда, Скбқ – счетнинг кредит бўйича бошланғич қолдиғи,
  • Око – кредит бўйича обороти,
  • Одо – дебети бўйича обороти.
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling