Каримов К. А. Кириш диссертaция мaвзусининг долзaрблиги вa зaрурaти
Download 455 Kb.
|
Каримов К.А. диссертация МО
I БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
1. Ахборот-таълим муҳитини яратиш таълимда ахборотлаштириш жараёнини ривожлантиришнинг объектив натижаси ҳисобланади. Ахборот-таълим муҳитининг энг муҳим компонентларидан бири дастурий-методик мажмуа бўлиб, у ахборот-таълим муҳитнинг ўқув компонентини ташкил этади. 2. Халқ таълими ходимларини малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрлари малакасини оширишнинг моделини, ўз-ўзини мустақил ташкил қилиш қобилиятига эга бўлган таълим олувчига, билим олиш ва ундан касбий фаолиятда фойдаланиш методологиясини эгаллаш асосида уни ривожлантиришга йўналтирилган ахборот-таълим муҳит кўринишида тасвирлаш мумкинлиги асосланди. 3. МТ- бу таълимнинг бошқа шаклларидан асосан билвосита амалга ошириладиган таълим коммуникациялари усули билан ажралиб турадиган ташкилий-дидактик шаклидир. МТ да фойдаланилаётган АКТ лар унинг воситалари бўлиб, уларнинг таркиби ва ҳажми технологик жараёнга, таълим олувчиларга очиқлигига, таълим жараёнини ташкил этиш моделларига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. 4. МТ нинг “тармоқли” модели, замонавий таълим масалаларини ечиш, педагог кадрларнинг таълимий эҳтиёжларини қондириш учун энг мақбул ҳисобланади. 5. Мустақил таълим узлуксиз педагогик таълимга нисбатан ҳам, МТ га нисбатан ҳам асосий тушунча бўлиб хизмат қилади. Мустақил таълим узлуксиз педагогик таълим концепциясини амалга оширишнинг таълимий механизми ролини ўйнайди. 6. Мустақил таълим касбий-педагогик фаолиятга нисбатан адаптив ёки продуктив функцияни бажариши мумкин. Мустақил таълимнинг адаптив функцияси муайян шароитларда касбий масалаларни ечишга қаратилган, продуктив функция эса, педагогнинг продуктив фаолиятининг асосини ташкил этадиган янги мотивлар, қобилиятлар, муаммоларни шакллантиришдан иборат. Мустақил таълим педагогнинг касбий-шахсий ривожланиши босқичи билан боғлиқ бўлган муайян мазмунга, ички ташкилот ва процессуал динамикага эга, улар эса мустақил таълимнинг йўналганлиги, мақсадлари, воситалари, методлари ва вазифаларида ўз аксини топган. 6.Таълим муассасасида курсли ўқитиш, мустақил таълим ва методик ишларнинг синтези, педагогларнинг ҳамда касб-ҳунар таълими муассасаларининг объектив эҳтиёжларини ҳисобга оладиган таълим дастурларининг шакллари ва турларининг очиқлигини, ўзгарувчанлигини, вариативлигини таъминлайди. Download 455 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling