Картошка касалликлари


Download 41.5 Kb.
bet2/2
Sana24.12.2022
Hajmi41.5 Kb.
#1060560
1   2
Bog'liq
9-амалий машғулот

6.Чириш. Картошкани сақлаш даврида икки хил чириш яъни замбуруғлар таъсирида-қурук, бактериялар таъсирида эса-хўл чириш юзага келади. Картошкани қишки сақлаш даврида фузариоз ёки қуруқ чириш ва хўл бактерияли чириш кўпроқ учрайди.
а) Туганакларни қуруқ чиришиниFusarium solani замбуруғи келтириб чиқаради. Бу касаллик туганакларни сақлаш даврида кузатилади. Касаллик ҳосил йиғилгандан кейин 2-3 муддатда сезилади. Туганакларни устки қисмида эзилган қўнғир рангли доғлар ҳосил бўлади. Этли қисми эса қуриб, пўстлоғи бужмайиб, устки қисмида очиқ рангдаги ёстиқчалар ёки ғуборлар ҳосил бўлади. Бундай туганакларни кесиб кўрилганда чириши чуқур жойлашганлигини ва уваланиб кетишини кўриш мумкин. Бу касаллик намлик камайиб кетиши сабабли ҳам кўпайиб кетади.Инфекция манбайи тупроқ заррачалари, омборхонадаги замбуруғ қолдиқлари ҳисобланади.
Препарат:Fusarium solani замбуруғини конидияларини микроскопда кўриш.
б) Туганакларни хўл бактериал чиришини - Bacterium sepedonicum бактерияси келтириб чиқаради. Туганакларни сақлаш даврида намлик кўпайиб кетиши сабабли хўл чириш юзага келади. Зарарланган туганаклар юмшаб, сувли ва шилимшиқсимон, ёқимсиз ҳидли масса ҳосил қилади.
Препарат: Зарарланган туганаклардан препарат тайёрлаб, микроскопда кўриш.
7.Оддий паршакасаллигини-Actinomycesscabies қўзғатади. Зарарланган туганакларнинг устки қисмида ноаниқ шаклдаги, ботиқ яралар ҳосил бўлади. Бу яралар кейинчалик туташиб қобиқ ҳосил бўлади.
8.Вирус касалликлари. Баргларнинг бужмайиши - Solanumvirus. Бу касаллик билан картошканинг барглари зарарланади. Зарарланган барглар нозиклашиб, терисимон бўлиб, четлари тепага қараб бужмайиб қолади. Барг флоэмаси ва пояларида, ҳамда туганакларда характерли некрозлар ҳосил бўлади. Бу касаллик кўчатлар ва сўрувчи ҳашоратлар орқали тарқалади.
Мозаика-VirusY. Картошканинг аввал пастки, кейин юқори баргларнинг томирлари атрофида турли рангдаги доғлар пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан барглар ингичкалашади, қорайиб қурийди ва тўкилиб кетади. Ҳашоратлар орқали тарқалади. Картошка туганакларида қишлайди.
9. Столбурли сўлиш -Lycopersicumvirus-5. Бу касаллик микоплазмалар таъсирида юзага келади. Касалликнинг асосий белгилари: ўсимлик ўсишдан орқада қолади, барглар оч-яшил рангга кириши, барг пластинкалари майдалашиб кетиши, айниқса ўсимликни учки қисмларида кўпроқ учрайди. Барг бўлаклари асосий барг томирлари томонга буралиб қолишидир. Зарарланган ўсимлик сўлиб, кейин нобуд бўлади.
Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling