Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
УМК-касб.пси.-мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузувчилар: Н.А. Асқарова − ТТА, “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси Тақризчилар
Интернет сайтлари
22. www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси хукумат портали. 23. www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. 24. www. ziyonet.uz 25. www.tdpu.uz 26. www.pedagog.uz 27. www.psychology.uz 28. www.nutq.intal.uz 189 190 Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 201__ йил “___”________даги ______-сонли буйруғи билан (буйруқнинг ___-иловаси) тасдиқланган “Касбий педагогика.” фани дастури асосида тайёрланган. Фан дастури Тошкент тиббиёт академияси Кенгашининг 201__йил “___”_________________даги “_____“ -сонли баёни билан тасдиқланган. Тузувчилар: Н.А. Асқарова − ТТА, “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси Тақризчилар: Д.И. Рузиева − ТДПУ “Умумий педагогика” кафедраси мудири, профессори. Ш. Мамаражабов − Тошкент тўқимачилик ва енгил саъноат институти “Касбий таълим” кафедраси, доцент ТТА тиббий-педагогика факультети декани: 2017 йил “_____” _______________ _________ проф.А.А. Хамраев (имзо) “Педагогика ва психология” кафедраси мудири: 2017 йил “_____”_________________ _________ проф. Б.М. Умаров (имзо) 1.Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар Ўзбекистонни иқтисодий хаётидаги ўзгаришлар касбий таълим тизими олдига янги ва мураккаб вазифаларни қўймоқда, таълим жараёнини таъминловчиларидан, юқори даражадаги маҳоратни талаб килмоқда. Бўлажак мутахассисларни касб таълими соҳасидаги билимларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик муаммолари, касбий педагогик фаолиятнинг ташкилий асослари, касб таълимининг мазмунини назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Касбий психология” фани муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз таъкидлаганларидек, “...замон талабларига мос мутахассис тайёрламоқчи эканмиз, биринчи навбатда ўқув юртларимизнинг шакли, қиёфаси ва таркиби, моддий базаси ҳам замонавий бўлиши керак” 17 . Талабаларга мазкур фан хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўз маърузаларида “Юртимиз таълим 17 И.А.Каримов. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 80 бет. 191 ва тиббиёт муассасаларини замонавий талаблар ва халкаро андозалар асосида ривожлантириш, уларнинг моддий техник базасини мустахкамлаш борасидаги ишларни тизимли амалга ошириш максадида 2011 йилда бюджетдан ташкари таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жихожлаш жамгармаси ташкил этилди ва у 2012 йилнинг биринчи кунларидан иш бошлади” 18 , “Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” ҳамда “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” номли асарларида келтирилган маълумотлар, асосий тушунча ва қарашлар, устивор йўналишлар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятларида самарали фойдаланишлари хамда ижодий ёндашишларини таъминлаш фаннинг олдида турган асосий вазифалардан биридир. “Фанни малакали кадрлар билан таъминлаш, ходимларнинг профессионал билимдонлиги даражасини ошириш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун барча шароитларни яратиш илмий жараённи жадаллаштиришнинг асосий омилидир” 19 каби фикрлари мутахассисларнинг профессионал малакаларини оширишга йўналтирилган. Педагог ўзининг билими, ташқи қиёфаси, юриш-туриши ва муомала маданияти билан талабаларга ўрнак бўлмоғи, шу билан бирга ўқитувчи ҳозирги замон иқтисодий педагогика фанининг янги усул ва услубларидан хабардор бўлиши керак. Бир сўз билан айтганда педагог замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиб, юқори малакали касб эгаси бўлиб, унинг педагогик маҳорати замон талабларига мос бўлиши лозим. Юкоридагиларни ҳисобга олган холда “Касбий психология” фанини ўрганишда педагогик махорат, педагогик техника, педагогик қобилият, муомала маданияти, педагогик махоратни оширишда педагогик технологияларни ўрни ва роли ҳақидаги маълумотлар ёритиб берилган. Жахон молиявий – иқтисодий инқирози, фан ва техникани ривожлантириши, уларни интеграциялашуви, илмий-техникавий тараққиёт шароитида, янги технологияларни пайдо бўлиши, мутахассисдан кенг касбий ва маданий дунёқарашга эга бўлишга оид касбий таълим тушунчаларини назарий – амалий ўрганиш ва тадқиқ этиш лозимлигини кўрсатмоқда. Маълумки, қабул қилинган “Таълим тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да шахс камолоти энг асосий масала қилиб олинган. Республикамизда уларда кўрсатиб ўтилган вазифаларни рўёбга чиқариш бўйича жиддий ишлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида оила, тарбия, муассасалари, ишлаб чиқариш корхонаси ва жамоат ташкилотларида педагогик психологиядан фойдаланиш таълим ва тарбиянинг шахслараро ижобий муносабатлар ўрнатишнинг, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг гаровидир. Шу маънода бакалаврларни “Касбий психология” курсининг предмети, методлари, таълим-тарбия самарадорлигидаги ўрни ва моҳиятини билиш муҳим ҳисобланади. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling