Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
УМК-касб.пси.-мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психобиография
- Анамнез метод
- ПРАКСИММЕТРИК УСУЛЛАР
Биографик усул – шахс ҳаёт йўлини ўрганиш ва лойиҳалаштириш усуллари, ҳаётий
дастурлар, касбий режалар, касбий шахсий шаклланишининг сценарийларини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Биографик усулларга таржимаи ҳол, маълумотларни ўрганиш, касбий меҳнатдан қониқиш ва бошқаларни киритиш мумкин. Кавзометрия – Е.И.Головаха ва А.А.Кромиклар томонидан таклиф этилган усул бўлиб, у шахснинг психологик вақти ва ҳаётий субъектив ҳолатларини таҳлилини тадқиқ этиш методи ҳисобланади. Бу интервью қуйидаги жиҳатларни ўз ичига олади: биографик 4 Trierweiler, S.J., & Stricker, G. (1998). The scientific practice of professional psychology. New York: Plenum Press. 28 савол-жавоб, муҳим воқеалар рўйхатини тузиш, воқеаларни келтириб чиқарган сабабларини аниқлаш ва бошқалардир. Интервью натижалари кавзометрия шаклида тасвирланади. Кавзометрия касбий муаммо ва инқирозларни ечиш учун қўлланилади. Психобиография –шахсларнинг ҳаёт йўлини психологик ўрганиш методи ҳисобланади. Аввал психобиография сиёсатчиларининг обрў-эътиборини, кишиларнинг индивидуал касбий биографияларини ўрганиш мақсадида қўлланилган. Касб психологияда психобиографияни қўллаш орқали шахснинг касбий мақсадларининг пайдо бўлиши, касбий шаклланишдаги инқирозлар ҳақида қимматли маълумотларни олиш имконини беради. Анамнез метод – бу инсонинг меҳнат субъекти сифатида ривожланиш тарихи хақидаги маълумотларни йиғади. Бу усул Е.А.Климов томонидан батафсил кўриб чиқилган. Касбий анамнез меҳнат мотивларини ўрганиш, танқидий воқеаларни аниқлаш, касбий фаолиятда обрў-эътибор қозонишни олдиндан ташхис қилишда қўлланилади. Анамнезтик тадқиқот ўз ичига суҳбат тизимини олгани учун, суҳбат методига қўйиладиган талаблар бу усулга ҳам тадбиқ этилади. ПРАКСИММЕТРИК УСУЛЛАР Фаолият маҳсулотлари ва жараёнларини таҳлил этиш йўллари бўлиб, унга Б.Г.Ананьев хронометрия, професиография, бажарилган ишлар ва буюмлар баҳосини изоҳлашларни киритади. Касб психологиясининг бу гуруҳидан қуйидаги усуллар муҳим аҳамиятга эга. Топшриқлар таҳлили – бу кузатилаётган инсон ва унинг яширин касбий хулқининг йўналганлигини психологик жиҳатларини тадқиқ қилиш методидир. Топшириқларни таҳлил этиш метод Ф.Тейлор томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасвирлаш ва таҳлил этиш мақсадида қўлланилган. Топшириқларни таҳлил этиш ҳамда бажарилган ишларни таҳлил этиш методи ҳам муҳандислик психологиясида кенг қўлланилади. Е.Мак-Кормик ва унинг касбдошлари металлургия саноатига хос бўлган 250 та касб турларини таҳлил этиш учун фаолиятлар рўйхатини ишлаб чиқишди. Олинган маълумотларни факторли таҳлил қилиш йўли билан қайта ишлаш орқали 14 та омил ажратилди ва бу омиллар “позицион таҳлил сўровномаси”ни лойиҳалаштиришга асос бўлди (РАQ). РАQ 187 элементдан иборат бўлиб, улар меҳнат хулқининг асосий шакллари ҳамда турли жиҳатларини ўз ичига олади. Айрим жиҳатларга тегишли мисолларни келтирамиз: ёзма топшириқни кўрсатмасига асосланган ҳолда бажариш, клавиатурадан фойдаланиш, консултацияларда қўл остидаги ишчилар миқдори ва бошқалар. РАQ методи асосида тўпланган маълумотларни таҳлил этишда тадқиқотчи ҳар бир бўлимлар бўйича жавобларни олади. Таъкидлаш керакки, РАQ – топшириқлар эмас, балки бажарилган ишлар таҳлили методи бўлиб, ишчиларни танлаш муаммосини ҳал этишда қўлланилади. РАQ ишчиларни ўқитиш, малака ошириш ва маъмурий жиҳатдан ўзгаришларида қўлланилади. Касбий таҳлилнинг яна бир муаммоси критик воқеалар методдир. Унинг моҳияти шунда-ки, тадқиқотчи ишчининг қониқарсиз хулқини тасвирлайди. 29 Ҳужжатларни ўрганиш метод – меҳнат жараёни ишчилар таркиби, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакаси тўғрисидаги объектив маълумотларни йиғиш методи ҳисобланади. Бу маълумотлар қуйидаги ҳужжатлардан олинади: - Ишчилар ҳаракатларини тасвирловчи технологик карталар, ишнинг бажарилиш усулларини сифатига қуйиладиган талаблар; - Инсонга психофизиологик ва психологик таъсир кўрсатадиган асбоб- ускуналарнинг техник тавсифномаси; - Ёши, стажи, маълумоти, касбий тайёргарлиги, кадрлар қўнимсизлиги унинг сабаблари ва ҳоказолар хақидаги маълумотлар; - Ишлаб чиқаришдаги авариялар ва травмалар шунингдек, ишчилар соғлигининг ҳолати тўғрисидаги маълумот 5 . Меҳнат метод – бу касбий фаолиятни тўғридан-тўғри иш жойида ўрганишга қаратилган тадқиқот методидир. Касбий фаолиятни эгаллаган ва бажарувчиси сифатида психолог ҳам тадқиқотчи ҳам ишчи сифатида фаолият олиб боради. Ҳар бир иш кунидан кейин стандартлашган схема бўйича баённома тўлдирилади. Иш жойида тадқиқот олиб бориш усуллари самаралироқ ҳисобланади. Тадқиқотчи стандарт кузатиш чизмаси асосида ишчининг фаолиятини ўрганади. Бу усулларнинг афзаллиги касбий реаликка максимал даражада яқин бўлишидадир. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling