Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

КУЗАТИШ МЕТОДИ 
Аввало методлар ҳақида икки оғиз сўз. Метод сўзи - юнонча mеthоdоs бўлиб 
тадқиқот, текшириш деган маънони беради. Назаримизда юқоридагиларга яна йўл, усул 
сўзларини 
ҳам 
киритиш 
мумкин. 
Методлар 
тадқиқот ишларида ҳам, билим беришда ҳам қўлланилади. Ушбу бобда билим бериш 
методлари ҳақида эмас, балки фан учун, унинг ривожланиши учун зарур бўлган 
маълумотларни тўплашдаги қўлланиладиган тадқиқот методалари ҳақида сўз боради. 
Психология фанининг эмпирик (амалий методлари туркумидан муҳим ўрин эгаллаган 
диагностик хусусиятли методларидан бири - кузатиш методидир. Мазкур метод 
фанимизнинг энг қадимги тадқиқот воситаси бўлиб ҳисобланиб, узоқ ўтмиш замонидан то 
ҳозирги давргача илмий изланувчиларнинг асосий текширув қуролларидан бири бўлиб, 
кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. Лекин бугунги кунда унинг объекти, кўлами янада 
кенгайди, мураккаб психологик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, кечинмалар, фаолият
ва муомала хусусиятлари ўрганиш имконияти туғилди, сифат ҳамда мазмун 
жиҳатидан катта ўзгаришлар юзага келди. 
Кузатишнинг технологияси такомиллашди, унинг янги шакллари, воситалари,
усуллари пайдо бўлди, холисоналик (объективлик) даражаси ортди, 
ишончлилигини ифодаловчи мезонлар, ўлчовлар яратилди. Бунинг натижасида
кузатиш психология фанининг универсал тадқиқот методлари қаторига кириб, 
унинг барча соҳаларида қўлланилмоқда, айниқса, татбиқий имкониятининг юксаклиги,
статистик ҳисоблашга берилувчанлиги хусусияти билан бошқа методлардан ажралиб 
туради. 
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда унинг ёритилмай қолиб 
кетган жиҳатлари, таркиблари, ёрдамчи жабҳалари юзасидан мулоҳаза юритамиз. 
Кузатиш методининг 
технологияси қуйидагилардан ташкил топади: 
5
Trierweiler, S.J., & Stricker, G. (1998). The scientific practice of professional psychology. New York: 
Plenum Press. 


30 
- воқелик (атроф - муҳит, инсон шахси)ни кузатиш оқимини муайян
қисмларга, йўналишларга ажратиш (немисча - лотинча «квантификациялаш», яъни
зарур, биринча даражали жиҳатларини саралаш); 
- кузатишнинг кўлами (ҳажми), хусусияти ва ўзига хослигини аниқлаш, яъни
унинг нималарга қаратилганини белгилаб олиш; 
- кузатиш жараёнида барча ҳолат, ҳодиса, аломат ва ташқи қиёфа, 
кўринишнинг ўзига хослигини қайд қилиш (уларни ёзма нутқда ифодалаш, яъни 
французча - лотинча «фиксациялаш»); 
- кузатиш давомида тўпланган омиллар, маълумотлар, натижаларни математик 
статистик методлар ёрдами билан ҳисоблаб чиқиш ва миқдорий таҳлил якунлари бўйича 
психологик сифат талқинини амалга ошириш. 
Психологик кузатиш олиб боришдан кўзланган мақсад мана булардан иборат:
- кузатилувчи вазият, ҳолат ва объектни максадга мувофиқ танлаш, унинг оқилона 
эканлигига ишонч ҳосил қилиш; 
- кузатишнинг дастурини ишлаб чиқиш, уни амалиётга татбиқ қилиш,
схематик ифодаланишни яратиш, йиғилган натижаларни чизма асосида акс 
эттириш. 
Кузатишнинг объекти ва предмети қуйидаги тузилишга эга: 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling