Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек
Касб психологиясининг тадқиқот методлари умумий тарзда қуйидаги жадвалда
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
УМК-касб.пси.-мажмуа
Касб психологиясининг тадқиқот методлари умумий тарзда қуйидаги жадвалда
акс эттирилган Тадқиқот вазифаси Тадқиқот усулар гурухи Тадқиқот методлари Шахс касбий шаклланишининг тасвири Генетик усуллар Лонгитьюд метод, биографик метод, кавзометрия, психобиография, таҳлил қилиш методи Касблар тавсифи Праксимметирик усуллар Топшириқларни таҳлил қилиш, ҳужжатларни ўрганиш, меҳнат методлари, кузатилаётганларни савол жавоб орқали ўрганиш Муҳим касбий белгиларни ўлчаш Психометрик усуллар Махсус қобилиятлар тести, муваффақиятларни ўрганиш тести, қизиқишлар бўйича савол-жавоблар, таълим диагностикаси Шахснинг касбий шаклланишини тушунтириш Экспериментал усуллар Табиий, лаборатория, шакллантирувчи усуллар Тадқиқот усулларига ишлов бериш Математик ишлов бериш усулари Десперцион, корреляцион, факторли (омилли) таҳлил ГЕНЕТИК УСУЛЛАР Генетик методлар узоқ вақт давомида шахс касбий ривожланишининг ўзгаришларини тадқиқ этиш учун мўлжалланган. Касб психологияда лонгитьюд метод, психобиография, 27 индивиднинг касбий шакланишини монографик тасвирлаш усулларидан кенг фойдаланилади 4 . Лонгитьюд метод – бир хил ёшдаги синалувчиларнинг уларни ривожланиши жараёнини кўп маротабали тизимли равишда ўрганишдан иборат. Лонгитьюд методи инсонлардаги турли хусусият ва сифатларни ўрганиш мақсадида йиллар давомида ўтказилади. Лонгитьюд методи психологияда ХХ асрнинг 20-йилларида шакллана бошлади ва асосан психик генезиси ва болалар, ёшлар психик прогнозини илмий жиҳатдан асослаб бериш учун қўлланилган. Кейинги йилларда (20-30 йил давомида ўтказилган) давомли лонгитьюд тадқиқотлари жараёнида деярли қўлланилмаган. Лонгитьюд метод бир вақтнинг ўзида бошқа методларни қўлланилишини ҳам назарда тутади. Жумладан, кузатиш, савол-жавоблар, тест, психография, праксимметрия ва ҳоказо. Лонгитьюд методи ёрдамида олинган натижалар шахснинг ёшига, иш стажига, тадқиқот ўтказилгандаги ижтимоий иқтисодий шароитларига ҳамда касбий фаолият турига боғлиқ бўлади. Лонгитьюд методини касб психологиясида қўллаш орқали шахс касбий шаклланишининг индивидуал ўзгаришларини ўрганиш имконини беради шунингдек, касбий фаолиятда ривожланиш, обрў-эътибор қозонишнинг йўл-йўриқ ва воситаларини аниқлаш имконини беради. Лонгитьюдни қўллашдаги қийинчиликлардан бири синовда иштирок этаётганларни танлаш ҳамда уларнинг сонининг кўплиги ва камлигида билинади. Кейинги муаммо ўлчовлар ўртасидаги оралиқ масофалар ҳисобланади. Бу метод орқали инсонларда тадқиқотлар гоҳида бир йил айрим вақтларда эса ундан ҳам узоқ вақтлар оралиғида ўтказилган. Шахснинг касбий шаклланишини ўрганишда тадқиқот интервали сифатида касбий ривожланиш фазалари ва босқичларини ажратиб олиш мумкин. Лонгитьюд методидаги муаммолардан бири унинг даврийлигини белгилаш бўлиб, бунда у 5-йилдан 50 йилгача давом этиши мумкин. Классик лонгитьюд сифатида 1928 йилдан бугунги кунгача давом этиб келаётган Калифорния лонгитьюдини мисол сифатида келтириш мумкин. Лонгитьюд методнинг камчилиги унинг даврийлигидадир. Шахсий ва касбий ўзгаришлар тасодифий ёки драмматик воқеаларга боғлиқ бўлиши мумкин. Йиллар давомида текширилувчилар сонининг қисқариши, ўрганилаётган жараёнларнинг мазмун моҳияти кенгайиб боради. Лонгитьюд методининг қўлланилишини чегараловчи омиллардан бири шахсни ўрганиш учун кўп вақтни кетишидир. Лонгитьюд методининг камчиликларини бошқа психобиографик усулларни қўллаш ёрдамида бартараф этиш мумкин. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling