Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

бўларди
Назорат саволлари: 
1. Касб тушунчаси нима? 
2. Мутахассислик деганда нимани тушyнасиз? 
3. Мутахассиснинг касбий тайёргарлигида иккита ўзаро боғлиқ бўлган томонларни 
кўрсатинг. 
4. Мутахассис руҳиятининг касбий тайёрлигининг асосий таркибий қисмлари? 
5. Муваффақиятга эришишнинг формуласи? 
1. Касб тушунчаси нима? 
Касб тушунчаси – касбшуносликнинг асосий концептуал бош тушунчаси – бу касб 
тушунчасидар. Касбшунослик адабиётда касб тушунчасининг тавсиф жуда кўп. 
Авваламбор бу махсус тайёргарликни талаб этувчи, инсон доим тажрибадан ўтказувчи ва 
унга яшаш учун манба бўлиб хизмат қилувчи машғулотдир. Кейин касб бир хил фаолият 
билан шуғулланувчи кишиларни бирлаштиради. Бу фаолият ичида маълум алоқалар ва 
аҳлоқ нормалари ўрнатилади.
 
2. Мутахассислик деганда нимани тушунасиз? 
Мутахассислик – касбий таълим, тайёргарлик йўли билан иш жараёнидаги махсус 
билимлар, кўникма ва малакалар комплекси бўлиб, улар у ёки бу касб доирасида маълум 
фаолият турини бажариш учун зарурий ҳисобланади. Шундай қилиб, мутахассислик – 
касб ичдаги касбий фаолият тури бўлиб, у шахсий ютуқларга ёки ўзига хос вазиятлар 
орқали умумий натижаларга эришишга йўналтирилган бўлади. 
 
3. Мутахассиснинг касбий тайёргарлигида иккита ўзаро боғлиқ бўлган 
томонларни кўрсатинг. 
1. Шахснинг касбий фаолиятга дастлабки салоҳиятли тайёрлиги мутахассиснинг бу 
тайёрлиги қуйидагилардан иборат бўлади, яъни, статик компонентлар касбий 
фаолиятнинг психик асослари, билим, кўникма, малакалар касб учун муҳим ҳисобланган, 
шахснинг сифатлари унинг муносабати, мазмун ва қадриятлари, афзалликлари ҳамда 
умуман шахснинг зарур бўлган касбий имкониятлари даражаси; 
2. Шахснинг касбий фаолиятга бевосита айни вақтдаги тайёрлиги. Мутахассиснинг 
касбий тайёрлигининг ушбу томони тезкорлиги, ўзгарувчанлиги, ҳар қандай ҳолат ва 
шароитда аниқ масалаларни ечиш, мутахассиснинг руҳий ва жисмоний ҳолати, жамоадаги 
маънавий психологик муҳитга боғлиқлиги билан ифодаланади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling