163
9. Талабалар жамоаси билан муомила купинча кандай шаклда булади?
Амалий кисм
«ЎРГИМЧАК ИНИ» УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ
1. Талабаларга ўтган дарслардан саволлар тайёрлаш учун вақт берилади.
2. Иштирокчилар доира бўлиб ўтиришади.
3. Иштирокчиларнинг бирига ип билан боғланган
коптокча берилади, у
хохлаган
талабага ўзи олдиндан тайёрлаган саволни (жавобни ўзи билиши шарт) бериб, коптокчани
топширади.
4. Коптокчани олган талаба саволга жавоб беради (савол берган иштирокчи жавобни
шархлаб туради) ва саволни бошқа иштирокчига беради. Бу мусобака ҳамма
иштирокчилар “ўргимчак ини”га ўралгунча давом этади.
5. Ҳамма талабалар савол бериб бўлгач, оҳирга талаба қўлидаги коптокчани биринчи
савол берган иштирокчига қайтаради ва унга савол беради ва х.к., бу хол чигал ечилгунга
қадар давом этади.
Эслатма: талабалардан хар бир жавобга эътиборли бўлиш талаб қилинади,
чунки
олдиндан қайси талабага коптокча берилиши номаълум.
Do'stlaringiz bilan baham: