Талабчанлик – шахснинг ўз-ўзининг ва ўзгаларнинг ҳулқини муайян объектив
тамойилларга бўйсундира олишдан иборат иродавий характер хислати.
Талант – муайян фаолиятнинг муваффақиятли ва ижодий равишда бажарилишини
таъминлайдиган қобилият ҳамда истеъдодлар йиғиндисидан иборат, турмуш жараёнидан
таркиб топган индивидуал хусусият.
Тантиқлик – арзимаган нарсаларга ҳам инжиқлик қилаверишдан иборат салбий
характер хислати.
Темперамент – шахснинг эмоционал қўзғалувчанлиги ва ҳаракатчанлиги билан
сифатланадиган индивидуал хусусиятлар йиғиндиси.
Толиқиш – организмнинг жисмоний ва ақлий зўриқиш, салбий эмоциялар таъсири
натижасида ҳосил бўладиган ҳамда иш қобилиятининг пасайиши билан сифатланадиган
ҳолати.
Унумли меҳнат – бевосита моддий бойлик ишлаб чиқаришга қаратилган меҳнат.
Уятчанлик – асоссиз тортинчоқликда ифодаланадиган характер хислати.
Ўқитувчи – олий ўрта махсус ёки умумий таълим мактабларида бирор ўқув
фанидан дарс берувчи ходим.
Фаолиятни оптималлаштириш – меҳнат қилиш, ўқиш учун энг қулай шароитлар,
психологик имкониятлар яратиш йўли билан муайян фаолиятнинг самарадорлигини
орттириш.
Флегматик темперамент – секин кучсиз ва барқарор эмоционал қўзғалувчанлик
билан тавсифланадиган индивидуал хусусият.
Хайрихоҳлик – шахс кечираётган муайян руҳий ҳолатининг ифодали ҳаракатлар
орқали бошқа кишиларга ҳам ўтиб, уларда шунга мос эмоционал кечинмаларини ҳосил
қилишдан иборат руҳий ҳодиса.
Ҳалоллик – шахснинг ўз бурчи ва эътиқодларига нисбатан садоқатида, атрофдаги
борлиққа ҳамда кишиларга виждонан муносабатда бўлишида ифодаланадиган ахлоқий
сифати.
Характер хислати – ижтимоий муҳит таъсирида таркиб топган шахснинг хатти-
ҳаракатларида мунтазам учрайдиган доимий хусусият ва сифатлар йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |