Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/148
Sana02.08.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1664493
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

 
Қунт – муайян фаолият турини тиришқоқлик, серхафсалалик ва иштиёқ билан 
бажаришда ифодаланадиган ижобий иродавий сифат ва характер хислати.
 
 


174 
 
 
 
 
 
ИЛОВАЛАР 


175 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


176 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


177 
 
 
 
I. 
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги 
ўрни 
Маълумки, ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий 
барқарорлиги унинг фуқароларининг ақлий ва аҳлоқий салоҳиятини юксак даражада 
ривожланганлигига боғлиқ. Зеро, жамиятимизнинг маънавий янгиланишида, ижтимоий 
йўналтирилган 
бозор 
иқтисодиётини 
шакллан-тиришда 
жаҳон 
ҳамжамиятига 
қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат қуриш кадрлар тайёрлашнинг 
миллий масаласи устувор мезон сифатида муҳим роль ўйнайди. Чунки ҳалқнинг бой 
интеллектуал мероси ва умуминсоний қадриятлар асосида замонавий маданият
иқтисодиёт, фан-техника ва технологиянинг янги ютуқлари асосида мукаммал 
тайёргарликдан ўтган кадрларни тайёрлашнинг янги тизимини шакллантириш Ўзбекистон 
Республикаси тараққиётининг муҳим шартларидан бири бўлиб қолди. 
Мана шу маънода бугунги мустақиллик шароитида кадрлар тайёрлашнинг миллий 
моделини рўёбга чиқариш, ҳар томонлама камол топган, жамият ҳаётига мослашган 
таълим-тарбияни онгли равишда қабул қила оладиган давлат, жамият ва оила олдида 
жавобгарлик ҳиссини туя оладиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутиш билан бирга 
таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишидан қолган мафкуравий қарашлар ва 
сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак 
маънавият ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
миллий тизимини яратиш республикамиз олий таълим тизими олдида турган асосий 
вазифалардан ҳисобланади.
Касбий шаклланиш жараёнининг дастлабки ва айни дамда ўта муҳим босқичи 
бўлажак касбни танлаш, яъни аниқ бир касбий қарорга келишигача бўлган даврини ўз 
ичига олади. Равшанки, ёшларнинг касб танлашга тайёргарлик даражаси, фақатгина ёш 
хусусиятларига боғлиқ эмас, у маълум ёшга келиб ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. 
Ёшларнинг касб танлашга педагогик-психологик билим, кўникма, малакалар, шунингдек, 
жамиятнинг таъсири орқали тайёрлаш ва тарбиялаш лозим.
Олий ўқув юрти талабаларининг касбга муносабати, мутахассис сифатида 
шаклланиши ва касбий камолоти масаласи жуда катта ижтимоий, иқтисодий аҳамиятга эга 
бўлиб, бевосита шахснинг илмий, маънавий, моддий салоҳия-тини, ички ва ташқи 
сиёсатини белгилайди. Шундан келиб чиқиб, тайёрланган ушбу ўқув дастурида касбий 
психология фани асослари бўйича назарий ва амалий билимлар беришга оид масалалар 
қамраб олинган бўлиб, уларнинг инсон камолотида тутган ўрнини ёритиб беришга асосий 
эътибор қаратилди. Бунда, касб психологиясининг асосий тушунчалари ва шахснинг энг 
муҳим хусусиятларини очиб бериш кўзда тутилади.

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling