Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака талаблари
- Бухгалтерия 24-§. Бош бухгалтер
Билиши керак:
таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни; касб-ҳунар мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини; таълим стандартлари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини; жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини; методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказиши; педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни. Малака талаблари: олий маълумот, уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Бухгалтерия 24-§. Бош бухгалтер т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 227 Бош бухгалтер 1231 Бошқарув О/М Лавозим вазифалари: бухгалтерия ҳисобини амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритиш, шунингдек ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш; бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини таъминлаш; касб-ҳунар мактабининг йиллик сметасини тузиш, Давлат ғазначилиги орқали юритиладиган ва махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг мақсадли ва қатъий қонун доирасида ишлатилишини таъминлаш; пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш; моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш; шартномалар тузиш, чиқиш-кириш маблағларини расмийлаштириш, ходимларни ойлик маош билан таъминлаш, барча молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш ва топшириш; бирламчи ва ҳисоб-китобга оид ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига риоя қилиниши, иш ҳақи жамғармасининг сарфланиши устидан назорат ўрнатиш; моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини амалга ошириш; асосий воситалар ҳамда бошка моддий қимматликларни, бухгалтерия ҳужжатларининг, ҳисоб регистрларининг, шунингдек харажатлар сметаларининг сақланишини таъминлаш; баланс тузилиши, маблағлар кирим-чиқими тўғрисидаги зарур йиғма ҳисоботлар, бюджетдан фойдаланиш, бошқа ҳисоб-китоб ва статистик ҳисоботлар тайёрланиши, уларни ўрнатилган тартибда тегишли органларга тақдим этилишини таъминлаш; бюджет маблағларининг, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлигини таъминлаш; бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича сервис хизмати фаолиятини ривожлантириш; касб-ҳунар мактаби фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш; Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling