Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака талаблари
- 2-§. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва фармойишларини, таълимга оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, таълим стандартлари талаблари ва мазмунини; касб-ҳунар мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини; касб-ҳунар мактабини ривожлантириш дастурини амалга оширишга раҳбарлик қилиш (бошқариш)ни; ўқув ва тарбия сифати, таълим стандартлари талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини; педагогика, психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини; касб-ҳунар мактаби ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; касб-ҳунар мактабини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий таркибини тузиш, шартномалар тузишни; касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришни; педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни. Малака талаблари: Олий маълумот, таълим тизимида (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи; илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганда иш стажи талаб этилмайди; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. 2-§. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 914 Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 1210 Бошқарув О/М Лавозим вазифалари: Ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим стандартларида белгиланган ўқув режа ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш, педагогик жамоанинг ўқув-услубий ишларини бошқариш; ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг илғор педагогик тажрибасини ўрганиш, педагогик технологияларни татбиқ этиш; педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, педагог ходимларга методик ёрдамларни ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг йиллик иш режаларини бажарилишини назорат қилиш; ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш; касб-ҳунар мактабида назорат ишларини ташкил этиш, таълим стандартлари талаблари бажарилишининг, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга ошириш, факультатив машғулотлар ва фанлар тўгаракларининг ишлашини ташкил қилиш; ўқув хоналарини ўқув қўлланмалар, адабиётлар, журналлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминлашда кўмаклашиш, фанлар бўйича очиқ дарс ишланмалари, қўлланмалар ишлаб чиқиш ва ёш мутахассисларга услубий ёрдамлар ташкил этиш; гуруҳ раҳбарлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқув ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботларни тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш; ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш бўйича ишларини ташкил этиш, ўқув машғулот журналларининг юритилиши ва сақланишини назорат қилиш; хавфсизлик техникаси қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, педагогик ходимлар меҳнатини ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлайди. Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling