Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Малака талаблари
- 4-§. Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари
Билиши керак:
ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини; тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини; жамоага раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишларини, тарбиявий ишлар сифатини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; маънавий-ахлоқий тарбияни амалга оширишда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини; ҳудуднинг хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ тўгараклар фаолиятини ташкил этишни; тарбиявий тадбирлар сценарийларини ва тарбиявий ишлар режалари, дастурларини ишлаб чиқишни; методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни; санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш қоидаларини; педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни. Малака талаблари: Олий маълумот, таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи; илмий даража ёки илмий унвонга эга шахсларга иш стажи талаб этилмайди. хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. 4-§. Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 917 Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари 1210 Бошқарув О/М Лавозим вазифалари: ишлаб чиқариш таълими ва амалиёти жараёнини ташкил этиш, профессионал таълими стандартларида кўзда тутилган ўқув режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш; бош уста, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш масалаларини ташкил этиш; ишлаб чиқариш таълими ва амалиёти жараёнини бошқариш, ишлаб чиқариш таълими усталарининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш; бош уста, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик, чорак ва ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш; хом-ашё материаллари сарфи ҳисобини ва ҳисобдан чиқариш ишларини мувофиқлаштириш, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан битирувчиларни ишга тақсимлаш ва ишга жойлаштириш жараёнини бошқариш ва талабномалар портфелини шакллантириш; иш берувчилар талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш; ўқув жиҳозлари, қурилмалари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини таъминлаш, касб-ҳунар мактаби моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкил этиш; педагогик юкламаларини бажарилишини назорат қилиш, ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-машқ полигонлари, ўқув хўжаликларида мавжуд техник воситалар, жиҳоз ва дастгоҳлардан тўғри ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш; ўқув жараёнига таълимнинг инновацион шакллари, технологиялари ва ишланмаларини фаол қўллаб, узлуксиз профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш; умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш бўйича тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ташкил этиш; умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида таълим жараёнини кундузги шаклда амалга ошириш; меҳнат муҳофазаси талаблари, санитария-гигиена ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш. Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling