Касб-ҳунар мактаби


Download 54.1 Kb.
bet5/26
Sana08.03.2023
Hajmi54.1 Kb.
#1250578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Билиши керак:
ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ва лабораторияларини жиҳозланиш меъёрларини;
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш қоидаларини;
касб-ҳунар мактаби ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказишни;
касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни қўллашни.
Малака талаблари:
касб-ҳунар соҳаси ёки умумкасбий ва махсус фанлардан бири бўйича олий маълумот, таълим тизимидаги ёки касб-ҳунар соҳа йўналишига мос ишлаб чиқаришдаги 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи;
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган шахсларга иш стажи талаб этилмайди;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.

5-§. Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари

т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси


918 Директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари 1210 Бошқарув О/М
Лавозим вазифалари:
Молия-иқтисод ишлари бўйича касб-ҳунар мактаби хўжалик фаолиятини бошқариш, янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилишини таъминлаш;
касб-ҳунар мактаби фан ўқув хоналари, ишлаб чиқариш таълими устахоналари ва лабораторияларида технологик жиҳозларни лойиҳа талаблари ва меъёрларига мувофиқ жойлаштиришни ташкил этиш, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига жавоб беришини, жиҳозларни сақланишини, электр ва ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига жавоб беришини ташкил этиш;
касб-ҳунар мактабининг хўжалик фаолияти учун зарур шартномаларни ўз муддатида расмийлаштиришни, уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб қилиш чора-тадбирларни амалга ошириш;
касб-ҳунар мактаби ходимлари ва таълим олувчилари учун ижтимоий-маиший, ётоқхона ва ошхоналарда зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
касб-ҳунар мактаби моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, бино ва қўшимча объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тегишлилигича кўмир, суюқ ёқилғи, табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва маълумотларни ҳудудий таълим бошқаруви органларига тақдим этиш ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланишини таъминлаш;
касб-ҳунар мактаби ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишини мувофиқлаштириш;
ваколат доирасида молиявий ва хўжалик масалаларини ҳал этиш, бюджет ва бюджетдан ташқари молиявий маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, меҳнат, ишлаб чиқариш, ижро интизоми ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаш;
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.

Download 54.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling