Касб-ҳунар мактаби


Download 54.1 Kb.
bet6/26
Sana08.03.2023
Hajmi54.1 Kb.
#1250578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Билиши керак:
Молия-иқтисод, қурилиш ва жиҳозлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ва уларнинг ижросини амалга ошириш тартибини;
жиҳозлаш меъёрлари асосида хоналарга керак бўлган жиҳозларни ва уларни жойлаштирилишини;
касб-ҳунар мактаби биносининг техник ҳолатини, унинг ҳудуди, хоналар сони ва ўлчамларини, таълим муассасаси биносига қўйиладиган техник талабларни;
бошқариш психологияси ютуқларидан фойдаланишни, жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
касб-ҳунар мактаби фаолиятини тартибга солувчи фуқаролик, бошқарув, меҳнат, бюджет, солиқ қонунчилигини;
касб-ҳунар мактаби фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
Малака талаблари:
Олий маълумот, стаж талаб этилмайди;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.

6-§. ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК РАҲБАРИ


Лавозим вазифалари: Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялайди, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шонли анъаналарини ўрганишни ташкиллаштиради, тасдиқланган дастурларга мувофиқ равишда ўқувчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик жумладан, тиббий тайёргарлигини амалга оширади, ўқув машғулотларини ўтказади, ўқувчиларнинг давоматини, ўқув материалини ўзлаштиришини назорат қилади, жисмоний тарбия ўқитувчилари билан биргаликда ҳарбий спорт ўйинлари мусобақаларини ўтказади, ҳарбий касб асосларини ўрганиш бўйича тўгаракни бошқаради, туман (шаҳар) ҳарбий мудофаа бўлимларига ўқувчиларнинг чақириққача ҳарбий ҳисобга олишни амалга оширади, фавқулотда вазиятларда фуқаро муҳофазаси ва ҳимояси бўйича тадбирларни амалга оширади.
Билиши лозим: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида», «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат», «Мудофаа тўғрисида»ги қонунларини, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни.
Малака талаблари: Махсус ҳарбий-педагогик йўналишда олий маълумот, захирадаги офицер.

7-§. Жисмоний тарбия раҳбари


т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси
2383 Жисмоний тарбия раҳбари 2320 мутахассис О/М
Лавозим вазифалари:
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси ва соғломлаштириш ишлари бўйича ўқув, факультатив ва дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт фани ўқитувчилари ишини бошқариш, ҳар бир гуруҳ учун жисмоний тарбия машғулотлари жадвалини тузиш, давомат ва ўзлаштиришни назорат қилиш;
ўқув-тарбиявий ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, ўқувчилар соғлиғи ҳолатини кузатиб бориш, жисмоний тарбиянинг илғор ва самарадор воситалари, усуллари ва шаклларини татбиқ этиш;
соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ўқувчилар соғлиғини текширишда қатнашиш, муассаса ва жамоат ташкилотларини оммавий спорт тадбирларига жалб этиш;
спорт ўйинларини ўтказишни ташкил этиш, спорт иншоотлари, инвентарларидан фойдаланиш ва спортни ривожлантириш учун бюджетдан ажратилган молиявий маблағлардан мақбул фойдаланишни таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Билиши керак:
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича услубий ҳужжатларини;
педагогика, психология, жисмоний тарбия назарияси методикасини, ўсмирлар физиологияси ва анатомиясини, санитария ва гигиена талаблари ва қоидаларини;
ўқувчилар соғлигини ҳимоялашни, спорт–соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни;
ҳисобот ҳужжатларни расмийлаштириш ва тузиш тартибини, замонавий ва ҳалқ спорт ўйинлари талаблари ва қоидаларини.

Download 54.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling