“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Касбий тарбия шахсни шакллантириш жараёнидир. Тарбиянинг 
таркибий қисмларига: мафкуравий, экологик, меҳнат, ахлоқий, жисмоний, 
ақлий ва эстетик тарбиялар киради. Касбий тарбия дарс ва дарсдан ташқари 
фаолият жараёнида амалга оширилиб, касбни ўзлаштириш бўйича 
ўқув-тарбия жараёнини педагогик йўналтиради. Шундай қилиб, касбий 
тарбиянинг бош мақсади ўқувчиларнинг меҳнатга ва касбий фаолиятга 
бўлган эҳтиёжларини шакллантиришдан иборатдир. 
Касбга йўналтирувчи хоналар – мактабда ўтказилаётган касбга 
йўналтириш ишларининг маркази бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: 
-
ўқувчиларни халқ хўжалиги тармоқлари ва меҳнатнинг касбий 
бўлиниши билан таништиради; 
-
ишлаб чиқариш касбларини тарғиб қилади,
-
мактабларни битириб чиққан йигит ва қизларни ишга жойлаштириш 
тўғрисида, ўқув юртларига талабалар қабул қилиш қоидалари ҳақида 
ахборотлар беради. 


59 
Касбга йўналтирувчи мактаб хоналарининг фаолияти қуйидагилардан 
иборат: у ўқувчилар учун методик секциялар, кенгашлар ва конференциялар, 
семинарлар ташкил қилади, маърузалар ўқишни уюштиради, тематик 
конференциялар, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, базавий 
ҳисобланадиган корхоналарга тематик саёҳатлар ташкил қилади, 
илмий-техникавий фильмларни ва ўқув фильмларини намоий қилади, 
ўқувчилар билан ишлаш методлари тўғрисида синф раҳбарлари учун, мактаб 
шифокори ва ўсмирларнинг шифокори учун доимий ишлайдиган ва даврий 
кўргазмалар, семинарлар, ота-оналар учун маърузалар уюштиради, 
мактаблар учун касбга йўналтиришга оид методик материаллар тайёрлайди 
ва юборади, касбга йўналтиришга доир тавсия этиладиган адабиётларнинг 
рўйхатини тузади. 
Касбга йўналтирувчи махсус хоналарда стендлар, кўрсатмали қуроллар 
бўлиши лозим. 
Касбга йўналтириш ишини амалга оширишда бошқарув тизими 
ходимларининг малакасини ошириш масаласига муҳим ўрин берилади. 
Бошқарув тизимини касбга йўналтириш раҳбар ҳоимларининг мазмун 
жиҳатидан хилма хил ишлари асосий ўрин олиши лозим. 
Касб танлашга ижобий таъсир ўтказаётган мактаб ўқитувчилари ва 
ота-оналарнинг роли анча ошди. Бироқ шуни ҳам тан олиш керакки, 8-9 
синфларнинг талайгина ўқувчилари моддий ишлаб чиқариш соҳасидан 
ташқари касбларни танлашни орзу қилмоқдалар. 
Таҳлил маълумотлари шуни кўрсатадики, мактаб, оила ва ишлаб 
чиқариш жамоалари биргаликда собитқадамлик билан иш олиб 
борганликлари туфайли ўқувчиларнинг ишчи касбларини эгаллашга ижобий 
муносабатда бўлиши ўсиб бормоқда ва касбга бўлган қизиқишлар 
барқарорлашмоқда.
Меҳнат 
таълими 
дарсларининг 
қўйилиши 
яхшиланганлиги, 
устахоналарнинг ишлаб чиқариш – ўқув, асбоб-ускуналари билан анча 
тўлдирилганлиги, 
касбга 
йўналтиришнинг 
фаол 
методларидан 


60 
фойдаланилганлиги, битирувчи ўқувчиларнинг касб танлашга масъулиятни 
сезиб муносабатда бўлаётганликлари ишчи касблари нуфузини 40 фоиздан 80 
фоизгача кўтариш имконини берди. 
Амалий машғулотларнинг бирмунча мазмунли ва қизиқарли ташкил 
этилганлиги ҳамда мактабда, ўқув ишлаб чиқариш комбинатида ва базавий 
корхоналарда 8-9 синф ўқувчиларининг унумдор меҳнати учун яхши моддий 
база яратилганлиги туфайли ана шундай аҳволга эришиш мумкин. 
Юқори синф ўқувчиларининг ҳаётий режаларини ўрганиш мактаб ва 
ёшлар ташкилоти бутун жамоанинг иши бўлиб, онглилик, мустақилликни 
тарбиялаш ва касбий аҳамиятга молик қизиқишларни шакллантириш 
мактабларни битириб чиқувчи ёшларга педагогик ёрдам беришни кўзда 
тутади. 
Ёшларни асосий қисмини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига 
ҳамда айримларини ишга жойлаштириш тажрибасидан шу нарса маълумки, 
ўқувчиларнинг ҳаммаси тўққизинчи синфни тамомлаганларидан сўнг 
ўқишни асосий қисми: 15% академик лицей, 85% касб-ҳунар коллежларида 
давом эттирмоқчилар. 
Шундай қилиб, мактаб ўқувчиларини фаол касбга йўналтириш иши 
билан боғлиқ ҳолда меҳнатга тайёрлашнинг асосий босқичлари: 
-
мавжуд билимларни барқарор қизиқишлар ва умумий манфаатни 
кўзлаб меҳнат қилиш истаги манбаига айлантиришга; 
-
ҳар бир мактаб ўқувчисининг меҳнат аҳамиятини ва мамлакат 
турмушида унинг ролини чуқур англашига; 
-
ўқувчиларда аввало бўлғуси касбни танлашга самарали психологик 
таъсир ўтказадиган меҳнат малакаларини ривожлантиришга; 
-
мактаб ўқувчиларида касб жиҳатидан муҳим шахсий хислатларини 
(мустақилликни, ташаббусни, жамоа олдида масъулият ҳиссини сезишни, 
ерга, корхонага, жонажон ўлкага мухаббатни) тарбиялашга кўмаклашмоқда. 
Тушунтириш ишини цехда, дастгоҳ ёнида, таъмирлаш устахонасида, 
механизациялашган чорвачилик фермасида, техник хизмат кўрсатиш 


61 
пунктларидаги унумдор меҳнатда ўқувчиларни фаоллаштириш билан қўшиб 
олиб бориш ишчи касбларини танлашдаги психологик тўсиқни бартараф 
этишнинг асосий воситасидир. 
Республика ёшларни касбга йўналтиришни бошқариш тизимининг 
таркиби қуйидаги босқичлар бўйича ривожланади: 
1-босқичда. Касбга йўналтиришнинг самарали шакл ва методларини 
излаш. Амалий фаолиятини асосан туман доирасида мактаб ва касб-ҳунар 
коллежларида олиб борилади. Умумий таълим мактаблари ва касб-ҳунар 
коллежларида касбий йўналтириш бўйича кенгашлар, учрашувлар, кечалар, 
баҳслар туман халқ таълими бўлимлари ҳузурида эса касбга йўналтирувчи 
кенгашлар ташкил қилинади. Қишлоқ ёшларини деҳқончилик фермерлар 
касбларига йўналтириш борасида мактаб, қишлоқ касб-ҳунар коллежлари 
жамоа ва давлат хўжаликларини биргаликда ишлашига асос солинади. 
2-босқичда. Республика миқёсида бошқарув тизими бўғинларини 
шакллантириш ҳаракатлари амалга ошади. Касбга йўналтириш бўйича 
республика, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, ўқувчилар орасида касблар 
бўйича мусобақалар ташкил қилинади. 
3-босқичда. Касбга йўналтириш бўйича амалий фаолиятнинг мазмуни ва 
методлари 
такомиллаштирилади. Архивдаги 
тегишли 
материаллар 
ўрганилади. Бу тадбирлар бошқарувнинг барча бўғинларида касбга 
йўналтириш ишларини муайянлаштириш имконини беради. 
Натижада, республикада таркиб топган касбга йўналтириш бошқаруви 
тизимининг умумлаштирилган схемасини тузиш ва уни тахлил қилиш 
асосида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин бўлади: 
Биринчидан, барча тармоқ вазирликлари, идоралар, ўқув муассасалари, 
шулардан: мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар касбга 
йўналтириш тизимига қамралади; 
Иккинчидан, касбга йўналтириш ишларининг барча бўғинлари 
мувофиқлаштирилади ва уларнинг ўзаро алоқаси йўлга қўйилади; 


62 
Учинчидан, бошқаришнинг ҳар бир бўғинига юкланган вазифалар 
аниқланади. 
Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида, Республика таълим 
марказида меҳнат таълими ва бошқа бўлимлар фаолият юритмоқда. 
Касбга йўналтириш билан шуғулланувчи янги тузилган ва қайта ташкил 
қилинган бўлимларнинг вазифаси туман, вилоят ва республика миқёсида 
раҳбарликнинг ташкилий тажрибаларини умумлаштиришдан, касбга 
йўналтириш 
бошқармаси 
бўғинлари 
ишини 
кучайтиришнинг 
ташкилий-методик тадбирларини ишлаб чиқиш ва тажрибада текшириб 
кўришга йўналтирилган. 
Шу тариқа республикада касбга йўналтиришнинг бошқариш 
тизимининг таркиб топиши ва ривожланиши халқ хўжалигини малакали 
кадрларга талаб-эҳтиёжини ҳисобга олиб, касб танлашда ўғил ва қизлар 
ёрдам бериши: касбга йўналтириш ишини режалаштириши, унинг 
мазмунини белгилаш, вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар билан 
бирга 
таълим 
муассасаларининг 
биргаликдаги 
куч-ғайратларини 
мувофиқлаштиришга қаратилган. 
Касбга йўналтиришни илмий бошқаришни ҳукумат, корхоналар ва 
ташкилотларнинг ишчи режа асосида тайёрлаш ва ёшларни ишчи касбларига 
йўналтириш соҳасидаги ҳаракатлари тизими деб ҳисоблаш лозим. Шу 
боисдан касбга йўналтириш ишининг ташкилотчилари фақат тармоқларнинг 
эмас, балки айрим корхоналарнинг ҳам кадрларга талаб-эҳтиёжларини 
билишлари ва шу ҳақда мактаблар ва ўқитувчиларга ахборот бериб 
туришлари, амалий тадбирлар дастурини ишлаб чиқишлари ва уни бажариш 
учун куч ва маблағларни сафарбар этишлари, бошқарув тизимининг барча 
бўғинларида назорат ўрнатишлари ва уларга ёрдам беришлари лозим. 
Бу борада мактаб битирувчилари учун меҳнат ва касбгача тайёргарлик 
йўналиши (соҳа ва касбкорлик) бўйича ўқиш ва ишга жойлаштириш 
имкониятлари кенгроқ. 


63 
Меҳнат ва касбгача тайёргарликни ўқитувчилар, муҳандис-муаллим, 
уста-ҳунармандлар билан таъминлаш ва уларни касбий ва шахсий 
имкониятларини оширишга шароитлар мавжуд. 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат таълими, тарбияси ва касб 
танлаш ишлари қуйидаги босқичлар асосида ривожланади: 
1-босқич. Бу даврда давлатнинг янги иқтисодий муносабатларга ўтиш 
сиёсатида муҳим звено бўлиб майдонга чиқадиган меҳнат таълими, тарбия ва 
касб танлаш ишлари уйғунлашган тизими учун химоявий чора-тадбирлар 
талаб қилинади. Меҳнат таълими, тарбия, касб танлаш ишларининг бу 
даврдаги асосий вазифаларидан бири меҳнат бозорини малакали 
рақобатбардош ишчи кучи билан таъминлаш, мазмунини мувофиқлаштириш, 
ўқувчилар учун маълум даражада ижтимоий кафолатларни амалга 
оширишдир. 
2-босқич. Иқтисодий вазиятнинг барқарорлаштирилиши ва ривожланган 
меҳнат бозори шаклланишининг бошланғич даври билан характерланади. 
Иккинчи босқич давомида тажрибалар жараёнида синовдан ўтказилиб 
маъқулланган янги турдаги мактаблар, мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш 
комбинатлари, меҳнат ва гимназиялар, бозорнинг аниқ эҳтиёжларини 
қондириш ҳамда узоқ мақсадларга қаратилган меҳнат ва касбкорлик 
таълимининг янги кўринишлари фаолияти ҳуқуқига эга бўлиш ва реал кенг 
қўллаш лозимдир. 
3-босқич. Республикада бозор муносабатларини узил-кесил барпо этиш 
даврига мос келади. 
Бу ўринда халқ таълимининг мукаммаллиги, ўқиш-ўқитиш ишларини 
мустақиллик талаблари асосида ислоҳ қилиш ва яхшилаш, янги авлод 
таълим-тарбиясининг маъно ва мазмунини кенгайтириш учун билимдон
мустақиллик ғояси, мафкураси ва маънавияти билан қуролланган 
ўқитувчи-ходимлар тайёрлаш зарурлигини ҳамиша эсда тутиш зарур. Шу 
вазифа ва муаммоларни ҳал этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.А.Каримов шундай дейди: “нафақат умумий маълумот ва 


64 
тарбияни, балки кадрларнинг касбкорга йўналиш олишини, уларни тайёрлаш 
– қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ўз ичига олувчи ягона узлуксиз 
миллий таълим тизимини яратиш вазифаси қўйилмоқда”
1

Бу борада магистрантлар қайд этилган фикрларни ўзларининг изланиши 
ва магистрлик диссертацияларида бойитиб, кенгайтириб ва чуқурлаштириб 
ифодалайдилар. Унда ўқувчиларни касбга йўналтириш, касб танлаш, 
танлаган касбига мослаштириш жараёнида “касбий лаёқат ва уни тикланиш 
муассоси”га 
эътиборни 
қаратишлари 
лозим. 
Илмий-педагогик 
тадқиқотларнинг методологик тамойиллари: инсонпарварлик, фанлараро 
алоқа, асосланганлик ва исботлилик, тадқиқотларда эвристик ва назарий 
изланишлар нисбатининг ўзаро мутаносиблиги ўз аксини топиши лозим. 
Магистрантларни ўқитиш технологиясида муҳим ўрин эгаллаши лозим 
бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтирилишида педагогик маданият, 
умуман маданиятда бўлганидек, предмет ҳосила ва техник-технологик 
жиҳатлар мавжудлигига батафсил тўхташ лозим, шунда мазкур мавзунинг 
кўп ечимлари ўз жавобини топади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling