58
коллеж, олий ўқув юрти) ва ишлаб чиқаришда (бевосита ишда, ишлаб
чиқариш шароитларида) касбга мослашиш. Шу нарсани ҳисобга олиш
керакки, касбий мослашиш меҳнатга мослашиш жараёни
сифатида
болаликдан бошланади (бола уйда гул ўстираётганда, уй ҳайвонларини
парвариш қилаётганда, уй ишларига ёрдамлашаётганда муайян даражада илк
касбга мослашиш жараёни бошланади).
9-синфни битираётган ўқувчилар учун академик лицей ёки касб-ҳунар
коллежларида кейинроқ олий ўқув юртида ёки ишлаб чиқаришда касбга
мослашиш давом этади.
Касбий мослашиш деганда яна инсоннинг эгаллаган касбига
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мослашиш жараёни ҳам тушунилади.
Мослашув жараёнида шахснинг у ёки бу
ижтимоий, касбий гуруҳга фаол
иштироки,
бу
гуруҳдаги
ижтимоий
психологик
муносабатларни
ўзлаштириши амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: