“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
Касбга йўналтиришнинг методологияси
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
Касбга йўналтиришнинг методологияси касбни онгли равишда
мустақил танлаш бўйича илмий муаммонинг тадқиқот методлари тузилиши ҳамда асосий йўл-йўриқлари тўғрисидаги таълимот бўлиб, бунда жамиятнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ёшларнинг қизиқишларини аниқлаш, уларга касб танлашда илмий ёрдам бериш тушунилади. Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишга таъсир кўрсатадиган концептуал характердаги ғоялар унинг асосий қоидаларини ташкил этади. Бу ғоялардан бири диагностик тадқиқотлар асосида ёшларнинг 54 қизиқиш, лаёқат ва қобилиятларини ташҳис қилиб, уларни тўғри касб танлашга йўналтириш ишларини ташкил этиш ҳисобланади. Бу ғоя ХХ асрнинг 30-йилларида кенг тарқалган бўлиб, бунда тестлар кенг қўлланилган. Тестларнинг такомиллаштирилмаганлиги, нотўғри қўлланилганлиги ва бошқа бир қатор сабабларга кўра, ташҳисли тадқиқот “тарбияловчи концепция” билан алмаштирилди ва улар бир-бирига қарама-қарши қўйилди. Аммо ўша вақтдаёқ ташҳис ҳам, тарбия ҳам касб-ҳунарга йўналтиришнинг амалий ишларида бирдек муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқ ва равшан эди. Мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бошланиб, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” амалиётга жорий этилаётган бугунги кунда ташҳиснинг роли ортиб бормоқда. Мамлакатимизнинг барча туманларида касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис марказларининг очилганлиги фикримиз исботидир. Бугунги кунда касб-ҳунарга йўналтириш тизимининг асосий вазифаси ўқувчиларга уларнинг қизиқиш, лаёқат, қобилият ва имкониятларини тўғри ташҳис қилиб, ихтиёрий мажбурий таълим тизимини, яъни академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида давом эттириладиган таълим йўналишини онгли ва тўғри танлашларида асқотадиган, илмий асосланган, тўлақонли маслаҳатлар беришдир. Бу маслаҳатлар тавсия характерига эга бўлиб, ҳақиқий танлашни ўқувчининг ўзи амалга оширади. Умумтаълим мактабларининг касб-ҳунарга йўналтириш ишининг мақсад ва вазифаси шу ҳудуд эҳтиёжи учун зарур касбларга - касб-ҳунар коллежларининг мавжуд соҳа йўналишларига, ўқувчиларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тавсия беришдан иборат. Буни муваффақиятли амалга ошириш эса касб-ҳунарга йўналтириш тизимидаги турли йўналиш бўйича олиб борилган ишларнинг сифатига боғлиқ. Касбга йўналтириш тизимининг асосий таркибий қисмлари: касблар тўғрисида назорат, дастлабки касбий ташҳис, касб танлашга оид маслаҳатлар, касб-ҳунарга саралаб олиш, ижтимоий-касбий мувофиқлик, касбий тарбия кабилардан иборат. 55 Касблар тўғрисида ахборот бериш ўқувчиларни турли хил меҳнат турлари, касблар шажараси, касбларнинг ўзига хос хусусиятлари, халқ хўжалиги жумладан, улар яшаётган ҳудуднинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари, энг яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва уларда тайёрланаётган мутахассисликлар тавсифи билан таништиришни ўз ичига олади. Касблар ҳақида тартибсиз маълумот бермаслик учун ўқувчилар оладиган билимларни маълум бир тизимга солиш лозим. Касблар ҳақида ахборот бериш ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши зарур. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling