“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
А) Маълумот-ахборот берувчи маслаҳатлар:
Касбни мазмуни билан иложи борича чуқурроқ таништиришга қаратилгандир. У сизни ўқа касбни шахсга нисбатан қандай талаблар қўйиши 81 билан таништиради, бу касбни қаерда, қандай қилиб ўрганиш йўлларини, ишга жойлашиш имкониятларини тушунтириб беради: шу маслаҳатнинг ўзида сиз касб маҳоратини ошириш йўллари тўғрисида ҳам кўпгина маълумотларни билиб олишингиз мумкин. Одатда бундай маслаҳатларни ўша касбда узоқ вақтдан бери ишлаётган тажрибали мутахассислар ўтказадилар. Б) Диагностик касб маслаҳати бериш: Кишини ҳар томонлама ўрганиш асосида ундаги қизиқишлар, мойилликлар, қобилиятлар ҳамда шахсдаги касбий жиҳатдан муҳим бўлган айрим сифатларни аниқлаб ўрганишга қаратилгандир. Бундай маслаҳатдан мақсад – фаолиятнинг қандай соҳасида сиз муваффақиятли ишлашингиз мумкинлигини, яъни сиз қайси соҳада жамият учун максимал фойда келтиришингиз мумкинлигини ҳамда ўз меҳнатингиздан мумкин қадар кўпроқ қониқиш ҳосил қилишингизни олдиндан белгилаб беришдан иборат. Диагностик касб маслаҳатини психологлар ўтказадилар. Улар шахсни ўрганишнинг анкета тўлдириш, тестлар билан синаш сингари ҳар хил методларини қўллайдилар. В) Тиббий касб маслаҳати: Одамнинг саломатлиги у танлаган касб талабларига қай даражада мувофиқ келишини аниқлаб олишга ёрдам беради. Агар сиз мўлжаллаётган касб қандайдир бир сабаб билан соғлиғингизга тўғри келмайди, деб топилгудек бўлса, у ҳолда врач сизга бошқа бир касбни, яъни сизнинг қизиқишингиз ва соғлиғингизга зарар етмайдиган касбни танлашга тавсия қилади. Г) Тузатиш киритувчи касб маслаҳати: Одам бир касбни танласа-ю, лекин унинг реал имкониятлари ва қобилиятларига ўша касб мувофиқ келмаган ҳолларда бундай маслаҳат зарур бўлади. Бундай вазиятда касбий режани қайтадан кўриб чиқиш ёки унга аниқлик киритиш зарур бўлиб қолади. Юқорида санаб ўтилган касблар бир-бири билан ўзаро маҳкам боғлиқдир. Медицина касб маслаҳатига 82 маълумот – ахборот бериш характеридаги ва тузатиш киритувчи характердаги элементлар мавжуд бўлса, диагностик касб маслаҳатида касб маслаҳатларининг элементлари учрайди ва ҳакозо. Касб тўғрисида маслаҳат 3 та босқичга бўлинади. А) Касбга тайёрлаш. Бунга ўқувчининг мактабни битиргунга қадар бўлган жараёни киради. Бунда мактабда ўқувчининг қизиқиши, хоҳиши у ёки бу касбга мойиллигини ҳисобга олган ҳолда касбларга тайёрланади, касблар тўғрисида ахборотлар бериб борилади. Б) Якунловчи: 8-9 синфни битираётганда касбга йўллаш ишларини олиб борилади. Бу якунловчи турда ўқувчиларни қобилиятига қараб у ёки бу касбларни эгаллашга ёрдам бериш. Бу хил маслаҳат мактаб доирасидан ташқарига чиқади ва кўпинча академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, ташкилотларда ўқувчи 8-9 синфни битириб чиқиб борган жойларда амалга оширилади. Касбга кўникма ҳосил қилиш. Бу касбга йўллаш иши якунловчи иш бўлиши керак, чунки ўқувчи завод ва фабрикада, шунингдек ўқув юртларида ўз қизиққан соҳаси бўйича ишлайди ва ўқийди. Кўникма ҳосил қилиш системали равишда режани бажариш ва мусобақаларда иштирок этиш натижасида мустаҳкамланади, ишлаб чиқаришда қанча оғир бўлса, шунча кўп ёш ишчига эътиборни кучайтириш лозим. Касбга лаёқатлилиги. Касбга лаёқатлилигини аниқлаш 3 йўл билан амалга оширилади. А) соғлиғи тўғрисида; Б) Касбга тахминий тайёргарликнинг пухталиги; В) Психофизиологик ҳолати. Бу лаёқатлигига қараб мутахассислар ўқувчиларга у ёки бу касбга лойиқ эканлигини аниқлашади ва касбни ўзгартириш кераклиги ёки соғлиққа зарарлигини, унинг организми танлаган касбига лойиқ эмаслиги тўғрисида маълумот беришади. Шунинг учун ўрта мактаблар касб танлаш ишларини олиб боришда асосий база бўлиб ҳисобланади. 83 Магистрлар ушбу мавзу юзасидан олиб бориладиган илмий изланиш ҳамда илмий-педагогик ишларида – касбга йўналтириш масалаларида тест методларидан унумли ва мақсадли фойдаланишга йўналтирилади. Унда, илмий педагогик тадқиқотларни амалга оширишнинг мантиқий кетма-кетлигига: тадқиқот фарази ҳамда изланиш материалларидаги ғояларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш мантиқи ва методлари, янги ғояни рўёбга чиқариш босқичлари ҳамда илмий педагогик тадқиқотларида магистрлик диссертация мазмунини шакллантиришдан иборатдир. Бу борада ўқитувчининг самарали фаолияти унинг чуқур ва ранг-баранг касбий билимлари, дарс бериш методикасини эгаллаганлиги, ўз меҳнатининг психологик асосларини ҳисобга олиши билан боғланганлиги равшан бўлишига олиб келади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling