Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли шартлар асосида
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
1. КМАК саволнома 2022
109.
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли шартлар асосида кредитлар қандай тартибда берилади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 18 июлда 1697- сон билан давлар рўйхатига олинган «Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ ёш оилаларга қуйидаги имтиёзли шартларда кредитлар берилиши мумкин. Тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади: оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади; ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади; ёш оилаларга бериладиган молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади. Ёш оилаларга микрокредитлар қуйидаги мақсадларга берилади: оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун; микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун; якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида» Қонуни ва банкларнинг ички кредит сиёсатлари билан тартибга солинади. Микрокредитлар банкнинг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан берилиши мумкин ва бунда микрокредитдан фойдаланганлик учун имтиёзли фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида ўрнатилади. Ипотека кредитлари ёш оилаларга қуйидаги мақсадлар учун берилади: қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда якка тартибда уй-жой қуришга ва реконструкция қилишга; якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олишга. Тижорат банклари ёки бошқа кредит ташкилотлари томонидан ёш оилаларга ипотека кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги Низом” асосида, мазкур Низомда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда тартибга солинади. Ипотека кредитлари ёш оилаларга 15 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Бунда, ёш оилалар воситачилик ҳақини тўламасдан кредитни муддатидан олдин қайтариши ҳамда унга ҳисобланган фоизлар тўловини муддатидан олдин амалга ошириши мумкин. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредити кредит ресурслари манбасидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда берилади: якка тартибдаги уй-жойни қурилиши ва сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 бараваригача; якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваригача. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга ипотека кредитлари берилишида кредит суммасининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал суммаси ипотека кредити расмийлаштириладиган ёш оила аъзоси (эри ёки хотини) номига банкда очилган жамғарма омонат ҳисобварағига иш берувчи томонидан ўтказилади. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга молиявий истеъмол кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида» Қонуни билан тартибга солинади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling