Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

133. 
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 
Қонунига асосан банк операцияларига таъриф беринг. 
Жавоб: Банклар ўз фаолиятларида қуйидаги банк операцияларини амалга оширадилар: 
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва 
юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш; омонатларни жалб этиш; кредитларнинг 
қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган 
маблағлари ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш. 


134. 
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига 
асосан инвестициялар ва инвестиция фаолиятига таъриф беринг. 
Жавоб: Инвестициялар – қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва 
бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда 
уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек 
реинвестициялар. 
Инвестиция фаолияти - инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга 
ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи. 
135. 
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига 
асосан инвестиция фаолияти объектлари ва субъектлари ҳақида айтиб беринг. 
Жавоб: Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги 
фаолият объектлари инвестиция фаолияти объектларидир. 
Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, 
радиация, экология, архитектура-шаҳарсозлик талабларига ва бошқа талабларга жавоб 
бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция киритиш тақиқланади. 
Қуйидагилар инвестиция фаолияти субъектлари (инвесторлар ва инвестиция фаолияти 
иштирокчилари) бўлиши мумкин: 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (жисмоний шахслар), Ўзбекистон Республикаси 
резиденти бўлган юридик шахслар; 
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари; 
чет эл давлатлари, чет эл давлатларининг маъмурий ёки ҳудудий органлари, халқаро 
ташкилотлар ҳамда чет эллик юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган 
шахслар. 
Инвесторлар қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи (маблағ киритувчи), кредитор, сотиб 
олувчи сифатида иш юритиши, шунингдек инвестиция фаолияти иштирокчиси вазифаларини 
бажариши мумкин. 
Инвестиция фаолияти иштирокчилари инвестор билан тузилган шартнома асосида 
инвесторнинг буюртмасини бажарувчи сифатида иш юритади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling