120.
Молиявий ҳисобот таркиби кандай.
Жавоб: "Бухгалтерия хисоби тугрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Конунига мувофик
йиллик молиявий хисобот куйидаги хисоботларнинг умумий шаклларидан иборат булади:
Бухгалтерия баланси - 1-шакл;
Молиявий натижалар тугрисидаги хисобот - 2-шакл;
Асосий воситалар харакати тугрисидаги хисобот - 3-шакл;
Пул окимлари тугрисидаги хисобот - 4-шакл;
Уз сармояси тугрисидаги хисобот - 5-шакл;
Изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
121.
Банкларнинг даромадлари ва харажатлари қайси даврда ҳисобга олинади.
Жавоб: Даромадлар
ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи
назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, уша хисобот даврида акс эттирилади.
122.
Кредит (ссуда) ҳисобварақлари қандай тартибда очилади?
Жавоб: Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан
банк рахбари ёки рахбар томонидан ваколат берилган шахс томонидан бериладиган кредитнинг
муддати, микдори ва фоиз ставкаси кўрсатилган холда, мижоз
учун ссуда хисобвараги очиш
тўғрисида бухгалтерияга берилган фармойишга асосан шу иш кунидан кечиктирмасдан мижозга
ссуда хисобвараги очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: