Хоразм вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфида 25 та касб-ҳунар мактаби, 7 та коллеж ва 12 та техникум мавжуд бўлиб, жами 44 та таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Шундан, 22 та профессионал таълим муассасаларидан ўқитиш материаллари тўплами келиб тушган. Демак, таълим муассасалар кесимида қарайдиган бўлсак, ЎМТни ишлаб чиқишда 50 % таълим муассасалари иштирок этган.
Ҳудудий бошқарманинг 4 та хати асосида 2022 йилнинг 14 январь санасида 19 та, 2 февраль санасида 1 та, 1 март санасида 19 та, 21 сентябрь санасида 4 та ҳамда 3 ноябрь санасида 5 та, жами 48 та ўқитиш материаллар тўплами келиб тушган. Жумладан,
Биринчи босқичда тақдим этилган 20 та ўқитиш материаллари тўпламларидан соҳа бўйича мутахассисларнинг таҳлилий хулосасига кўра 5 таси яроқли, 15 таси яроқсиз деб топилган.
Иккинчи босқичда тақдим этилган 19 та ўқитиш материаллари тўпламларидан соҳа бўйича мутахассисларнинг таҳлилий хулосасига кўра 4 таси яроқли, 15 таси яроқсиз деб топилган.
Учинчи босқичда тақдим этилган 9 та ўқитиш материаллари тўпламларидан соҳа бўйича мутахассисларнинг таҳлилий хулосасига кўра 7 таси яроқли, 2 таси яроқсиз деб топилган.
Бугунги кунда соҳа бўйича мутахассисларнинг таҳлилий хулосасига кўра жами 48 та ўқитиш материаллари тўпламларининг 16 таси (33.3%) яроқли, 32 таси (66.6%) яроқсиз деб топилди.
Қашқадарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфида 33 та касб-ҳунар мактаби, 13 та коллеж ва 14 та техникум жами 60 та профессионал таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Шундан 39 та профессионал таълим муассасаларидан яъни 65 фоиз таълим муассасаларидан ўқитиш материаллари келиб тушган.
Ҳудудий бошқарманинг 18 та хати асосида жорий йилнинг биринчи ва иккинчи босқичда 36 та; учинчи босқичда 135 та ўқитиш материаллари тўплами келиб тушган.
Do'stlaringiz bilan baham: |