Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси таъсарруфидаги Профессионал таълим муассасалари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан ишлаб чиқилган ўқитиш материаллари тўплами тўғрисида


Download 22.57 Kb.
bet3/5
Sana04.01.2023
Hajmi22.57 Kb.
#1077915
1   2   3   4   5
Bog'liq
Умумий хисобот ЎМТ

Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси таъсаруфида 35 та касб-ҳунар мактаби, 11 та коллеж ва 18 та техникум мавжуд бўлиб, жами 64 та таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Шундан, 42 та яъни 66% таълим муассасаларидан ўқитиш материаллари тўплами келиб тушган.
Ҳудудий бошқарманинг 2022-йил 19-январда №УТ-02/10-25-сонли хати билан Педагогик инновациялар институтининг Ўқув-методик бирлашмаларида кўриб чиқиш учун жами 506 та, 2022 йил сентябр ва октябр ойларида жами 39 та, 2022 йил 24-ноябрда №УТ-01/10-968-сонли хати билан жами 145 та, йил давомида жами 690 та ўқитиш материаллари тўпламлари тақдим этилди.
Жорий йилнинг биринчи босқичида келган 506 та ўқитиш материаллари тўпламларидан 187 таси умумтаълим фанлари, 319 та умумкасбий, махсус фанлар ва ўқув амалиётларидан иборат. 319 та ўқитиш материаллари тўпламлари соҳа экспертлари томонидан таҳлил қилинди. Таҳлил натижасига кўра 64 таси (20%) яроқли, 255 таси (80%) яроқсиз деб топилди. Яроқли деб топилган 64 та ўқитиш материаллари тўпламлари Институтнинг “Методик таъминлаш платформаси”га жойлаштирилган.
Иккинчи босқичда келган 39 та ўқитиш материаллари соҳа экспертлари томонидан таҳлил қилинганда 10 та (26%) яроқли, 29 та (74%) яроқсиз деб топилди. Яроқли деб топилган 1та ўқитиш материаллари тўпламлари Институтнинг “Методик таъминлаш платформаси”га жойлаштирилди, қолган
9 таси тасдиқланиш жараёнида.
Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфида 2021-2022-ўқув йилида 11 та касб-ҳунар мактаби, 5 та коллеж ва 7 та техникум жами 23 та таълим муассасаси фаолият юритган.
Ҳудудий бошқарманинг хатлари (хатлар илова қилинади) орқали 2022 йилнинг 15 ноябр ҳолатига 1-2 босқичда Педагогик инновациялар институтига 91 та, 3-босқичда 48 та жами 139 та ўқитиш материаллари тўпламлари келиб тушган, Шундан 48 та ўқитиш материалларининг барчаси экспертлар томонидан таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра 14 та (29%) ўқитиш материаллари яроқли деб топилиб Институтнинг “Методик таъминлаш платформаси” Ўқитиш материаллар тўплами бўлимига жойлаштирилган. Муаллифларга гувоҳномалар берилган.
3-босқичда Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2022 йил 26 сентябрдаги 01-02 /257-сонли хати ва бошқарма ҳузуридаги фан кафедралари методик уюшмасининг 31 октябрдаги баённомаси орқали 35 та ва ҳудудий бошқарманинг 2022 йил 28 октябрдаги 01-04/295-1-сонли хати ҳамда бошқарма ҳузуридаги фан кафедралари методик уюшмасининг 15 ноябрдаги баённомалари билан 10 та, жами 45 та ўқитиш материаллари тўплами келиб тушган.
Шундан 8 та ўқитиш материаллари тўплами тегишли соҳа экспертлари томонидан таҳлил қилиниб 2 таси яроқли деб ҳисобланиб ўқув методик бирлашмаларда муҳокама қилишга топширилди. Қолган 6 та ўқитиш материаллари тўплами яроқсиз деб топилди. Бу ҳақда таҳлил натижаларини иловаси билан бошқарма номига жавоб ҳати тайёрланди
37 та ўқитиш материаллари тўплами эса тегишли соҳа экспертларига таҳлил учун берилди. Бу ўқитиш материаллари тўплами ҳозирги кунда экспертлар томонидан таҳлил қилинмоқда.

Download 22.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling