Кашфиётни ҳимоя қилиш мақсади


Кашфиётни аниқлаш тартиблари


Download 19.63 Kb.
bet2/3
Sana09.02.2023
Hajmi19.63 Kb.
#1182164
1   2   3
Кашфиётни аниқлаш тартиблари. Кашфиётларни аниқлаш деб–инсонларга жавоб берувчи муҳим илмий қоидаларни маълум қилмоқ илгари номаълум бўлган объектив мавжуд билим даражасига тубдан ўзгартириш киритадиган илмий далилларни белгилашга айтилади.
Кашфиётни аниқлаш тўрт босқичда ўтказилади:
1 - босқич – асос қидирув тадқиқотни илмий амалий иженерлик тадқиқотдан ажратиш лозим. Тадқиқотнинг объекти табиий ёки техник бўлиши мумкин ва уни тартибли амалга ошириш керак.
2 - босқичда – Кашфиёт предмети ходиса, хосса, қонунийликни олдиндан белгилашга айтилади.
3 - босқичда – Кашфиёт шаклига мувофиқ кашфиёт предмети қатъий шаклланади.
4 – босқич – Бунда илмий қоида жамоатчилик томонидан муҳокама қилинади. Кашфиёт муаллифларига Диплом берилади.
Диплом қуйидагиларни тасдиқлайди:
 Таклифнинг кашфиёт деб тан олинишини;
 Муаллифлик хуқуқи;
 Қандай, қачон яратилганлигини;
 Қандай ҳодиса, хосса қонуниятни тушунтириб беришини

1.4. Ихтиро ва лицензиялаш


1.4.1. Ихтиро, унинг турлари ва талаби.
1.4.2. Патентга лаёқатли ихтиролар эмас деб тан олинадиган объектлар.
1.4.3. Ихтирога патент бериш талабномаси таркиби ва тасдиқланиши.
1.4.1. Ихтиро, унинг турлари ва талаби.
Ихтиро инсон яратган дастлабки интеллектуал мулк объектидир. Ихтиролар тарихи ибтидоий одам ўзининг биринчи меҳнат қуролини ўйлаб топган вақтдан бошланган бўлса керак. Ўша вақтлардан бери айнан ихтиролар техникани, демак умуман жамиятни ривожлантиришнинг омили ҳисобланади. Энг аввало интеллектуал мулк интеллектуал фаолият натижасидир. Барча интеллектуал фаолият ҳам интеллектуал мулк бўла олмаслиги аниқ. Инсон фикрлайди, унинг хаёлида беҳисоб ғоялар, лойиҳалар туғилади, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам ҳаётда амалга ошмай, қолиб кетади. Фақат бошқалар томонидан объектив равишда қабул қилинадиган, яъни ўзининг муайян чегараларига эга бўлган ғоя ва фикрларгина мулк бўла олиши равшандир. Интеллектуал фаолиятнинг кейинчалик қандайдир бирор-бир объектив (моддий) шаклда ифодалана оладиган натижаларигина интеллектуал мулк бўлади деб айтиш мумкин.
Ихтироларни яратишнинг асосий сабаби, энг аввало жамиятнинг тобора ошиб бораётган моддий, ижтимоий ва маданий эҳтиёжларидир. Жамият ривожланиб боргани сари бу эҳтиёжлар бир томондан янада тўлароқ, иккинчи томонидан эса камроқ харажат билан қондириб борилиши зарур.
Ихтиро бу янги ғоя, техник ечим бўлиб, амалиётда техниканинг исталган соҳасидаги муайян муаммони хал қилиш имконини беради ва белгиланган мезонларга жавоб беради.
Шуни қайд этиб ўтамизки, техника кўп қиррали тушунча бўлганлиги сабабли турли-туман объектлар ихтиро бўлиши ва уларнинг хар бири ўзига хос бўлиши мумкин.
Ниҳоят, биз интеллектуал мулкнинг муҳим атамаси – патент деган тушунчани қараб чиқамиз. Патентни хақли равишда интеллектуал мулкнинг асосий бош ҳужжати деб айтиш мумкин, у интеллектуал мулк хуқуқларининг асосий моҳиятини йиғиқ ҳолда акс эттиради ва индустриал ривожланишда етакчи роль ўйнайди. Патент сўзи лотинча patentis сўзидан келиб чиққан бўлиб, очиқ, аниқ деган маънони билдиради. Патент ихтирочи ва жамият ўртасидаги ўзига хос алмашинув ҳисобланади. Ихтирочи ўз ижодини жамиятга очиб беради, бу билан техник тараққиёт даражасини оширади, бунинг учун эса ўзининг патентланган ихтиросига давлат томонидан кафолатланган мутлоқ (монопол) ҳуқуққа эга бўлади.

Download 19.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling