Катализаторларга бошқа моддалар аралаштирилганда қуйидаги уч ҳолнинг бири бўлиши мумкин: а) катализаторда ўзгариш бўлмайди; б) катализаторнинг таъсири кучаяди; в) катализаторнинг таъсири пасаяди. - Катализаторларга бошқа моддалар аралаштирилганда қуйидаги уч ҳолнинг бири бўлиши мумкин: а) катализаторда ўзгариш бўлмайди; б) катализаторнинг таъсири кучаяди; в) катализаторнинг таъсири пасаяди.
- Катализатор таъсирини кучайтирадиган моддалар промоторлар дейилади. Масалан, никелга 1% серий қўшилса, унинг активлиги тахминан 20 марта ортади. Аммиак синтезида катализатор сифатида ишлатиладиган темирга ишқорий металл ва алюминий оксидлари қўшилса, темирнинг катализаторлик таъсири ортади.
- Промотор таъсирининг сабабини тушунтирадиган бир қанча назариялар бор. Масалан, С.З. Рогинский назариясига мувофиқ, промоторлар катализаторлар сиртида кимёвий кўп жинслилик ҳосил қилиб, катализаторнинг актив нуқталари сонини оширади.
Рогинский ҳамма катализаторлар сиртида ҳам промотор борлигини кўрсатди, ҳар қандай тоза катализатор сиртига жуда оз миқдорда газлар ютилган бўлиб, улар промоторлик вазифасини бажаради. Агар шундай катализаторлар яхшилаб дегазатсия қилинса, улар катализаторлик қобилятини йўқотади. - Рогинский ҳамма катализаторлар сиртида ҳам промотор борлигини кўрсатди, ҳар қандай тоза катализатор сиртига жуда оз миқдорда газлар ютилган бўлиб, улар промоторлик вазифасини бажаради. Агар шундай катализаторлар яхшилаб дегазатсия қилинса, улар катализаторлик қобилятини йўқотади.
- Промоторларни ўрганиш саноат учун жуда катта аҳамиятга эга. Каталитик ёювчилар ёки трегерлар деб аталадиган моддалар таъсирини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга. Катта сиртга эга бўлган ғовак моддаларга (силикагел, асбест, фаол кўмир, алюминий оксид, баъзи металлар, баъзи металларнинг оксидлари ва бошқаларга) катализатор берилиб, трегернинг ҳамма жойига катализатор текис тақсимланади, яъни ёйилади. Масалан, платиналанган асбестда асбест каталитик ёйувчи вазифасини ўтайди. Ёювчи ишлатилганида катализатор яхши майдаланганлиги туфайли унинг фаол сирти ортиб, каталитик таъсири кучаяди, шу билан бирга, қимматбаҳо катализатор тежалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |