Кейс мавзуси: Жамият яхлит тизим сифатида


Кейс устида ишлаш натижасида талаба


Download 22.24 Kb.
bet2/4
Sana24.12.2022
Hajmi22.24 Kb.
#1057665
1   2   3   4
Кейс устида ишлаш натижасида талаба:

  1. Жамият тушунчаси, унинг белгиларини чуқур англаб олади ва ифодалаб беради.

  2. Жамият турларини санаб бера олади, уларни ўзаро фарқлайди.

  3. Жамиятни ўрганиш муҳимлиги ҳақидаги фикрни асослаб бера олади.

  4. Берилган ҳар қандай жамиятни социологияда белгиланган сифатлар асосида таҳлил қилиб бера олади.

Топшириқлар:

  1. Жамият тушунчаси, унинг белгиларини санаб беринг.

  2. Жамият турларини санаб беринг, уларни ўзаро таққосланг.

  3. Жамиятни ўрганиш муҳимлиги ҳақидаги фикрни асослаб беринг.

  4. Берилган жамиятни социологияда белгиланган сифатлар асосида таҳлил қилиб беринг.


Кейс: Пигмейларнинг Мбути қабиласи
Марказий Африкадаги Заир ҳудудида пигмейларнинг Мбути қабиласи истиқомат қилади. Мбутилар ўтиш учун қийин бўлгна ўрмонзорларда яшашади. Улар ўрмонни икир-чикирларигача билишади. Улар унда қийналмай ҳаракат қилишди. У ерда сув, емишлик ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонлар мўл-кўл. Мбутилар доимий уй-жойлар қуришмайди,уларнинг уйлари шох-шабба ва барглардан иборат. Бундай турар жой бир неча соатда қуриб бузилади ва кўчиш керак бўлганда уни ташлаб кетаверилади. Мбутилар доимо кўчиб юришади ва бир жойда бир ойдан ортиқ тўхташмайди.
Мбутилар 4-5 оиладан иборат кичик-кичик гуруҳ бўлиб яшашади. Гуруҳлар таркиби анча барқарор, лекин ҳар бир одам ёки оила бу гуруҳдан бемалол чиқиб, бошқасига қўшилиши мумкин. Гуруҳларни ҳеч ким бошқармайди, етакчилар йўқ. Лекин кексаларнинг ўзига хос бир мажбурияти бор, у ҳам бўлса, мбутилар тасаввурида ўрмон руҳларини безовта қилиши мумкин бўлган шовқин-сурон, даҳанаки жангларни тинчитиш. Мабодо, низо жидийлашиб кетса,гуруҳ бўлиниб кетади ва унинг аъзолари қўшниларга қўшилади.


Кейс бўйича саволлар:
1.Мбути қабиласини жамият деб аташ мумкинми?
2.Унинг жамият эканлигини тасдиқловчи ёки инкор этувчи белгиларни кластер кўринишида тасвирланг.
3.Мбути қабиласи ноиндустриал цивилизациялар ёки саноатлашган (индустриал) жамият туркумига кирадими?
4.Мингйилликлар давомида ўзгармаган Мбути қабиласи ҳаёт тарзи XXI асрда ҳам, ундан сўнг ҳам ўзгаришсиз қолаверадими? Фикрингизни исботланг.



Download 22.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling