Кейс мавзуси: Жамият яхлит тизим сифатида
Download 22.24 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-илова. Қуйидаги фикрни асослаб беринг: “
ИЛОВАЛАР
1-илова: Саволлар - Нимага таниқли олимлар инсон ёлғиз, якка ўзи яшай олмайди, деб таъкидлайдилар? Жамиятнинг асосий белгиларини санаб беринг. Муайян жамиятнинг тузилмасини, унинг таркибий қисмлари ва улар ўртасидаги муносабатларни билиш бизга нима беради? “Жамият ўз қонунларига асосан яшайди, ривожланади”, деган фикр тўғрими? Индустриал жамият деганда нимани тушунасиз? 2-илова: Очиқ тест - 1. жамият – кишилар ҳаётий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатидан ... ташкил қилади (мураккаб тизимни). 2. жамият айрим ижтимоий бирликгина эмас, балки ... ҳамдир (ижтимоий муносабатлар мажмуаси). 3. социология турли ижтимоий ҳодисалар, жамият ва табиат ўртасидаги алоқадорликни, шунингдек, шахс, ..., унинг элементлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади (кишиларнинг ижтимоий хулқи). 4. ижтимоий тизим – ўзаро боғланган индивидлар, ижтимоий гуруҳлар ва институтларни ўз ичига олувчи, мураккаб ташкил бўлган ва ... ижтимоий яхлитлик (тартибланган). 3-илова. Қуйидаги фикрни асослаб беринг: “Жамиятни социал тизимнинг муайян конкрет шакли сифатида, унинг функционал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчаларнинг ўзига хос томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эга”. 4-илова “Капалаклар ҳимоячилари”, деган жамият ҳам бўлиши мумкинми? Фикрингизни асослаб беринг (жавобни шакллантиришда жамиятнинг асосий белгилари ҳақидаги билимларингизга таянинг). 5 - илова Жамиятни социологик нуқтаи назардан қуйидагича ўрганамиз: 1. Жамият тузулиши ва таркиби (Жамият қандай кишилардан иборат, улар қанча ва қандай синф ёки табақаларга мансуб?). 2. Жамиятда яшаётган кишиларнинг хатти-ҳаракатлари нималардан иборат. (уларнинг ўзаро муносабатларидаги характерлари)? 3. Жамият тараққиёти унинг ривожланиши нуқтаи назаридан ўрганилади. Дунёдаги барча ҳодисалар вақтлар ўтиш билан ўзгаради. Download 22.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling