Кейс мавзуси: Жамият яхлит тизим сифатида


Download 22.24 Kb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi22.24 Kb.
#1057665
  1   2   3   4

Кейс мавзуси: Жамият яхлит тизим сифатида


I – Педагогик аннотация.
Кейс мақсади: Талабалар томонидан “жамият” ва “ижтимоий тизим” тушунчалари моҳиятини, жамият тўғрисидаги турли қарашлар мазмунини, индустриал жамиятнинг ўзига хосликларини чуқур англаб етилишига эришиш. Талабалар дунёқарашини кенгайтириш, таҳлилий тафаккурни ривожлантириш, уларда шахс ва жамият муносабатларига шахсий муносабатни шакллантириш.
Кутилаётган натижалар - талаба:
- “жамият” ва “ижтимоий тизим” тушунчалари моҳиятини англаб етади;
- жамият тўғрисидаги турли қарашлар мазмунини очиб бера олади;
-индустриал жамиятнинг ўзига хосликларини санаб бера олади;
-шахс ва жамият муносабатларига шахсий муносабатини баён эта олади.


Кейсни мувафаққиятли ечиш учун талабалар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
1.Жамият ва ижтимоий тизим тушунчалари.
2.Жамият тўғрисидаги қарашлар хилма-хиллиги.
3.Ҳозирги кун жамиятининг кўринишлари ва турлари.
4.Анъанавий жамият ва индустриал жамият.

Кейс тури:
Маълумот манбаси бўйича – реал тадқиқот натижасида олинган маълумот (Turnbull Colin. The mbuti Pygmeis: Change and Adantatin. New York, 1983; Cambridge,1974)
Мақсади бўича – маълумотни таҳлил қилишга ўргатувчи кейс
Ҳажми бўйича – ўрта ҳажмли
Иштирокчилар сони нуқтаи назаридан - субъектсиз
Сюжетнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан – сюжетсиз



  1. КЕЙС

Кириш.
Жамият – кишилар ҳаётий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатидан мураккаб тизимни ташкил қилади. Жамиятни социал тизимнинг муайян конкрет шакли сифатида, унинг функционал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчаларнинг ўзига хос томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эга.
Чунки, ўз вақтида кейинги оқибати ўйланмаган, олдиндан социологик асосда таҳлил қилинмаган ва олди олинмаган нуқсонлар жамият тараққиётида салбий асоратлар қолдиради.
Социология тарихида жамият – ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. Шу билан бирга, жамият айрим ижтимоий бирликгина эмас, балки ижтимоий муносабатлар мажмуаси ҳамдир.
Социология жамият тўғрисидаги таълимот бўлиб, ижтимоий тизимлар ривожланиши ва функционал қонуниятлар, ҳаракатлантирувчи кучларни ўрганувчи фан ҳамдир. У турли ижтимоий ҳодисалар, жамият ва табиат ўртасидаги алоқадорликни, шунингдек, шахс, кишиларнинг ижтимоий хулқи, унинг элементлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади.

Download 22.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling