тиббий-ижтимоий муассасаларнинг, жумладан,
“Саховат” ва “Мурувват”
интернат уйларининг кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш
бўйича
фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож
бошқа
тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат
органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга
услубий раҳбарлик қилиш;
ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация
қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар
тайёрланишини
ташкил этиш;
муҳтож
шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник
воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш;
тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини
илғор хорижий
тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш ва
мониторинг қилиб бориш;
тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни
реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш
ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини мувофиқлаштириш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик
ҳужжатлари ижросини ташкил этиш;
б)
“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларининг асосий вазифалари этиб
белгилансин:
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш,
уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш,
уларнинг сифатли тиббий-
ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя
қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан болаларни
ижтимоий мослаштириш,
Do'stlaringiz bilan baham: