88
|
Qon ketish turlari. Tashqi va ichki qon ketishlarda vaqtinchalik qon to‘xtatish usullari. (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma IV bo‘lim).
|
Қон кетиши деб, шикастланган қон томирларидан қоннинг ташқарига чиқиши ёки бўшлиқларга қуйилишига айтилади. Катта одам танасида ўртача 5-6 литр қон бўлади. Шунинг учдан бир қисмини йўқотилса шикастланган одамни ўлим ҳолатига олиб келади.
Ички (қорин, кўкрак бошқа тана бўшлиқларига, тўқималар орасига) ва ташқи қон кетишлари фарқланади. Ташқи қон кетишида қон тери ва шиллиқ пардалардаги жароҳатлардан ёки бўшлиқлардан ташқарига оқади. Ички қон кетишда қон бўшлиқларга, тана аъзолари ичига, тўқималар орасига кетади ва қон қуйилишлари деб номланади.
Қайси қон томири шикастланганига қараб қуйидаги қон кетишлари фарқланади:
1. Артериал қон кетиш– артерия қон томири шикастланганда юзага келади, жароҳатдан қип-қизил - алвон рангли қон отилиб (фаввора каби) чиқади.
2. Веноз қон кетиш – вена қон томири шикастланганда юзага келади, жароҳатдан қорамтир қизғиш рангдаги қон секинлик билан узлуксиз оқади.
3. Капилляр қон кетиш – капиляр қон томирларининг шикастланишларида юзага келади, қон яранинг бутун юзаси бўйлаб нуқтасимон бошланиб, “шабнам томчиси” каби томиб оқади.
4. Аралаш қон кетиш– артериал ва веноз қон кетиш белгилари билан тавсифланади.
5. Ички қон кетиш ёки паренхиматоз (жигар, талоқ, буйрак, ўпка) қон кетиш– қоннинг ички органлар ва бўшлиқларига қуйилиши:
Ички қон кетиш белгилари:
а) қон кетаётган соҳада кучли ички оғриқ ва тери остига қон қуйилса-шикастланган соҳада кўкаришлар пайдо бўлиши;
б) тери ва кўринган шиллиқ пардалар оқариши, тери ушлаб кўрилганда совуқ ва силлиқлашган бўлади;
в) англаш даражасининг пасайиши;
г) тез-тез ва юзаки томир уриши (пульс).
|