ФЕВРАЛ ОЙИ
1-мавзу.“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2022 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2022 йил 15 ноябр ҳолатига кўра 31 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан:
6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган;
4 та оқибати ўрта оғир бўлган;
4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган.
“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2023 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили.
2-мавзу.2021 йил 27 сентябрдаги 963-Н сонли "Жамият ишчи-ходимларининг ички мехнат тартиби қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ билан тушунтириш ишлари олиб бориш (3,5,6,7 боблари).
,,Ўзбекистон темир йўллари’’АЖ ишчи-ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидалари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюушмаси Республика кенгаши билан келишилган ҳолда янги тахрирда тасдиқланган.
Жамият тасарруфидаги барча бошқарма,марказ,дирекция,минтақавий темир йўл узеллари, акциядорлик жамиятлари ва корхона рахбарлари ,,Ўзбекистон темир йўллари ’’ АЖ ишчи-ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидалари янги тахрири маълумот ва ижро учун қабул қилинган.
Мазкур Ички меҳнат тартиби қоидалари, иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, меҳнат интизомини ташкил қилиш, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланиш, меҳнат муносабатлари субъектлари ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш ва меҳнат фаолияти жараёнида юзага келадиган бошқа масалаларни тартибга солувчи асосий локал меъёриё хужжат ҳисобланади.
Ички меҳнат тартиби қоидалари асосан 10та бўлимдан иборат бўлиб улар қуйдагилар :
Умумий бўлим
Меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тартиби
Ишчи-ходимнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
Иш берувчининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
Иш вақти ва дам олиш вақтлари
Ишда эришилган ютиқлари учун ходимни рағбатлантириш
Меҳнат интизомини ва талабларини бузганлиги учун жавобгарлик
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимлари ва ташриф буюрувчиларининг хавфсизлиги
Меҳнат шартномаси томанларнинг баҳсларини ҳал этиш якуний қоидалар.
3-мавзу. Темир йўлда юк поездларини манзилга кузатиб боришда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |