Келишилган: нкмк аж касаба уйушмаси Кенгаши раиси И. К. Рахматов


Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ким томонидан амалга оширилади?


Download 148.92 Kb.
bet20/34
Sana15.07.2023
Hajmi148.92 Kb.
#1660511
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34
Bog'liq
Модулный курс новый (1)

2.Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ким томонидан амалга оширилади?
Ответ: 6-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш
Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(Саноат хавфсизлиги Қонуни 6 моддаси).
3. Иш вақтидан ташқари иш.
Ответ: 124-модда. Иш вақтидан ташқари иш
Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.
Иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.
Иш вақтидан ташқари ишга жалб этиш ушбу Кодекснинг 220-моддаси бешинчи қисмида ва 228, 245-моддаларида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун компенсация ва ҳақ тўлаш ушбу Кодекснинг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
157-модда. Иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлаш
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
(Меҳнат кодекси 124 модда).

Download 148.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling