Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов
Download 91.41 Kb.
|
Хавфи юқори ишлар низоми
UCG “Qizilqumsement”
АЖда хавфи юқори бўлган ишларнн бажариш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илова Хавфи юқори бўлган ишларнинг рўйхати 1. Ёпиқ сиғимлар ичидаги ишлар, жумладан: шахталар ва сув-туширгич оқимларининг қабул қилиш ҳамда тўплаш бункерлари, камералар ва семон ариқлар, циклонлар, силослар, тегирмонларнинг барабанлари, колонкалар, реакторлар, вакуумнейтраллагичлар, зумпфлар, вентканаллар, электр фильтрлар, резервуарлар, цистерналар. 2. Портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва зарарли моддалар остида бўлган идишларни таъмирлаш бўйича электр ва газ билан пайвандлаш ишлари. 3. Буғ билан таъминлаш ва иссиқ сув билан таъминлашнинг цехичи тизимларини таъмирлаш ва буғ ва иссиқсув қувурларини таъмирлаш. 4. Юк кўтариш механизмлари мавжуд бўлмаганда ёки бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ юк кўтариш механизмларини қўллаганда, юки оғир ва йирик ўлчамли нарсаларни кўтариш, тушириш ва силжитиш бўйича ишлар. 5. Юкларни автотранспорт воситалари кузовлари, темир йўл платформалари, ярим вагонлар ва вагонларга юклаш ҳамда улардан тушириш ва жойлаш: йирик ўлчамли конструкциялар, жиҳозларни, қувурлар, енгил алангаланувчи материаллар, БелАЗлар учун шиналар, ҳаво ва кабель электр узатиш линиялари, газ узатиш қувурлари, ёнувчи ва суюлтирилган газларнинг қўриқланадиган зоналарида. 6. Бошка бўлинмалар ходимлари томонидан ишлаб чиқилган кимёвий реагентлар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни (КТЭЗМ) сақлаш учун омборларнинг ҳудудлари ва хоналарининг ичидаги ишларнинг барча турлари, КТЭЗМ омборларининг ҳудудидаги таъмирлаш, монтаж ва демонтаж ишлари. 8. Йирик (баландлиги 2 метр ва ундан ортиқ) ўлчамли айланадиган механизмлар (вентиляторлар, элеваторлар, майдалаш (янчиш) машиналари, шнеклар, транспортёрлар, катта сим ғалвирлар ва шу кабилар) ва материал узатгичларни таъмирлаш. 9. Зарарли моддаларни зарарсизлантириш ва йўқотиш бўйича бажариладиган ишлар. 10. Ер ишлари: -электр кабеллар, буғ, иссиқ сув, сиқилган ҳаво, кимёвий реагентларни узатувчи қувурлар яқинидаги; -кимёвий реагентлар омборлари ҳудудидаги; -чуқурлиги 1,5 метр ва ундан ортиқ бўлган хандаклар, шурфлар, қудуқлар, котлованларни қўлда қазишдаги. 11. Ёпиқ хоналардаги таркибида юқори-заҳарли эритгичлар, қўрғошин бирикмалари мавжуд бўлган лак-бўёқ материаллари билан бажариладиган ишлар: -занглашга қарши қопламани суртиш. 12. Кўприкли кранлар галереяларидан таъмирлаш, қурулиш-монтаж ишлари, лампаларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар. 13. Юк кўтариш кранларини бўяш ва уларни чанг, мой, қор ва бошқа шунга ўхшаш тозалаш ишлари. 14. Юк кўтариш кранларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишлари ва кран йўлларига кириш билан ишларни бажариш. 15. Айланма печдаги барча таъмирлаш ишлари. 16. Бункерларда сочилувчан материаллар билан бажариладиган ишлар. 17. Икки табақали ва суриладиган дарвозаларни монтаж қилиш ва таъмирлаш. 18. Темир йул транспорти ва автомобиллардан хлор, аммиак ва шу кабилар билан тўлдирилган баллонларни тушириш. 19. Электр кабелларини монтаж ва демонтаж қилиш ишлари. 20. 1,3 метр ва ундан юқори бўлган баландликда (шу жумладан 5 метр ва ундан юқори баландликдаги юқорига чиқиб бажариладиган ишлар) қуйидагича амалга ошириладиган ишлар: -кўтариб турадиган воситаларсиз; -стационар тўсиқли майдончаларга эга бўлмаган жиҳозлар ва қурилиш конструкцияларидан туриб (1,0 метр дан кам бўлмаган баландликдаги, ўртача полосали ва бошқалар); -осма ва кўтариладиган кажавалардан; -вақтинчалик тахта тўшамалар ва ҳавозалардан; -том ёпиш ишлари; -бир ишчи ўрни белгилари сатҳидаги атрофи тўсилмаган сувтуширгичлар (баландлиги 1,3 метр ва ундан ортиқ бўлган) яқинидаги ишлар*. 21.Чуқурлиги 1,5 метрдан ортиқ бўлган сув узатиш ва канализация қудуқлари, камералар, каналлар, коллекторлар ҳамда бошқа ер ости иншоотларидаги ишлар. 22. Электр узатиш ҳаво линиялари, газ узатиш қувурлари, шунингдек енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчи ёки сиқилган газлар омборларининг қўриқланадиган зоналарида қурилиш ва юк кўтариш машиналарини қўллаган ҳолда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари. 23. Авария ҳолатида бўлган бинолар ва иншоотларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари. 24. Шиналарни монтаж қилиш ишлари (енгил автомобиллардан ташқари). 25.Технологик ускунага хизмат кўрсатмайдиган ва бу ускунада фойдаланмайдиган ходимлар томонидан уларни тайёрлаш ҳамда таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар. 26. Ацетиленнинг газларни-алмаштиргичларидан фойдаланган ҳолда маиший ва ишлаб чиқариш хоналарининг ичкарисида бажариладиган газ-алангали ишларнинг барча турлари. 27. Ишида заҳарли кимёвий моддалар билан бевосита контактда бўлган ускунани (аппаратлар, узатувчи қувурлар, ёпиб-очиш мосламалари, сиғимлар ва бошқалар) таъмирлаш ва демонтаж қилиш. 28. Йирик ўлчамли ускуна ва металл конструкцияларни темир-терсакка кесиш. 29. Электрофилтрларни таъмирлаш ишлари. 30.Темир-терсакларни уларни барчасини жойлаштириш жойларида кесиш, саралаш ва жойлаш. 31. Босим остида ишлайдиган идишлар ва қувурларни очиш, босимли идишларни синовдан ўтказиш. 32. Экскаваторларни таъмирлаш ва кўчириш ишлари. 33. Енгчали (рукавний) филтрларни тозалаш ва таъмирлаш ишлари. 34. Конусли, жағли, болғали майдалагичларнинг таъмирлаш ишлари. 35. Сув ва мой насосларини алмаштириш. 36. Газ хўжалигида газдан хавфли ишларни бажариш. 37. Юк кўтариш механизмлари ва лифтларни таъмирлаш ишлари**. 38. Конвейрларни таъмирлаш ишлари. 39. Иссиқ мастикаларни тайёрлаш ва битумни қайнатиш. 40. Иссиқ мастикалар ва битумни қўллаган ҳолда бажариладиган гидроизоляция ишлари. 41. Ишлар хажми икки ва ундан ортиқ киши талаб этганда ёки алохида техник тадбирлар талаб қиладиган ишлар. 42. Бетон аралаштиргичларни ичида тозалаш ва таъмирлаш ишлари. 43. Тегирмоларда шар (майдаловчи жисм) солиш ва шарларни солиш ишлари. 44. Иссиқлик алмашиниш қурилмалари (ЦТО)ни тозалаш, таъмирлаш ишлари. 45. Изоҳ: *1,3 метр ва ундан ортиқ баландликдаги ишларни, фақат бу ишлар амалдаги меъёрлар ва қоидалар талабларига мос бўлган технологик ускуналарни (ҳавозалар, тахта тўшамалар, нарвонлар ва шу кабиларни) қўллаган ҳолда бажарилган ҳолатда наряд-рухсатномани расмийлаштирмасдан ўтказишга рухсат берилади. ** Элетротелъфер, лебёдка ва ш.ў. шунингдек лифтларнинг барча турларига тегишли. Download 91.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling