Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Пудратчиларга амалдаги бўлинманинг ҳудудида ишларни амалга оширишга рухсат бериш


Download 91.41 Kb.
bet11/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

5.Пудратчиларга амалдаги бўлинманинг ҳудудида ишларни амалга оширишга рухсат бериш

5.1.Пудратчиларга амалдаги бўлинманинг ҳудудида пудрат ишларини амалга оширишга рухсат бериш ўрнатилган тартибларга мувофиқ амалга оширилади.


6.Ишларнинг бажарилишини назорат қилиш

6.1.Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назоратини наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берган шахслар, шунингдек корхонада қабул қилинган назорат тизимига мувофиқ бошқа ходимлар амалга оширадилар.


6.2.Наряд-рухсатнома бўйича ишларни бажаришнинг шароитлари ёки мазмуни ўзгарган ҳолатларда, ишлар масъул раҳбари томонидан тўхтатилади, наряд-рухсатномаларнинг барча нусхалари олиб қўйилади ва ишларни давом эттиришга фақат янги наряд-рухсатнома берилгандан кейин рухсат этилади.
6.3.Хавфи юқори бўлган ишларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиш ишлар масъул ижрочисига юклатилади.


7.Танаффусларни ва ишнинг тугашини расмийлаштириш

7.1.Иш сменаси давомида ишда танаффус бўлганда (тушлик танаффус, ишлаб чиқариш сабаблари бўйича танаффус ва бошқалар), ишлар масъул ижрочиси бригадани (звенони) иш жойларидан олиб чиқиши шарт, бунда наряд-рухсатнома унда қолади. Бригаданинг (звенонинг) бирорта аъзоси ишлар масъул ижрочиси бўлмаганда ишларни бошламаслиги керак.


Бригада (звено) аъзолари танаффусдан кейин, улар ишларни амалга ошириш жойларини кўриб чиққанларидан сўнг, наряд-рухсат­нома, наряд ёки топшириқномаларга ҳеч кандай ёзувларсиз, фақат ишлар масъул ижрочиси рухсати билан ишга киришишлари шарт.
7.2.Наряд-рухсатнома бўйича ишлардаги танаффуснинг давомийлиги бир кундан ортиқ бўлган (байрам ва дам олиш кунларини ҳисобга олмаган ҳолда, лекин 3 кундан ортиқ бўлмаган) ҳолатларда наряд-рухсатнома ёпилган бўлиши керак. Бошланган ишларни тугатиш лозим бўлганда янги наряд-рухсатнома расмийлаштирилиши керак.
7.3.Наряд-рухсатномада кўзда тутилган ишлар тугагандан кейин қуйидагиларни амалга ошириш керак: иш жойи, ишларни бажариш жойидан асбоб-ускуналар, мосламалар ва шу кабиларни йиғиштириш, ишлаб чиқаришнинг чиқиндиларини чиқариб ташлаш, жиҳозларни хавфсиз масофага олиб ўтиш, олинган ҳимоя тўсиқларини, кожухлар ва бошқаларни жойига қўйиш, бригада аъзоларини ишларни бажариш жойидан олиб чиқиш. Шундан сўнг ишлар масъул ижрочи, масъул раҳбари ва рухсат берувчилар наряд-рухсатноманинг ёпилишини расмийлаштирадилар.
Ишларнн хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ёки ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда, ишга рухсат берувчи ишларнинг бажарилиш жойлари ҳолатини текшириши ва қайдлар мавжуд бўлмаса уни қабул килиши, шундан сўнг бу ҳақда ишлар масъул раҳбарига хабар бериши керак.
Изоҳ: Бунда ишга рухсат берувчи ходим томонидан нарядларни бериш китоби ва топшириқлар журналига ҳеч қандай ёзув киритиш талаб этилмайди.
7.4.Рухсат берувчининг ишларни бажариш жойини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги имзосисиз наряд-рухсатнома ёпилмаган ва у бўйича ишлар тугалланмаган ҳисобланади. Иш тугагандан кейин (Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари ёки Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда лойиҳа) наряд-рухсатнома ёпилмасдан туриб ёки ишга рухсат берувчи ходимнинг ишларни бажариш жойини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги хабарисиз хавфи юқори бўлган ишлар амалга оширилган объектни, фойдаланишга топшириш таъқиқланади.
7.5.Ишлар тугагандан сўнг наряд-рухсатномалар ёпилгандан кейин ишлар масъул раҳбари наряд-рухсатномаларнинг барча нусхаларини олиб қўяди ва уларни улар рўйхатга олинган, ёпилган кунидан бошлаб бир ой давомида ёпилган нарядлар жилдида сақланади. Наряд-рухсатномаларни рўйхатга олиш журнали тўлгандан ва ёпилгандан кейин бир ой давомида сақланади.
7.6.Наряд-рухсатномани берувчи раҳбар наряд-рухсатномаларнинг барча нусхаларини олгандан кейин наряд-рухсатномалар ёпилишининг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади ва қайдлар мавжуд бўлмаганда, наряд-рухсатноманинг ёпилганлигини рўйхатга олиш журналига қайд этади. Наряд-рухсатномаларнинг ёпилганлигини расмийлаштиришда бузилишлар аниқланган ҳолатда наряд-рухсатно­мани берувчи раҳбар уни бузилишларни бартараф этиш учун ишлар масъул раҳбарига қайтаради.

8. Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳалари (ИТЛ), Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари (ИХБ ТХ) бўйича хавфи юқори бўлган ишларни амалга ошириш

8.1.Ишларни ташкиллаштиришнинг лойиҳалари ва Ишларни хавфсиз бажаришнинг технологик хариталари, бўлинмаларнинг участкалари (цехлари) раҳбарлари ёки режали таъмирлаш бўйича мухандис техник ходими томонидан технологик ёки ёрдамчи ускуна, механизм ҳамда қурилмалардан фойдаланиш ва уларни мураккаб таъмирлаш бўйича доимий ёки тез-тез такрорланадаган ва юк кўтариш кранлари билан бажариладиган ишларга тузилади, йўналишлар бўйича бош мутахассислар, ММҚ ва СХ бошқармаси бошлиғи ёки буйруқ бўйича унинг вазифасини бажараётган шахс билан келишилади ҳамда бўлинманинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.


Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling