Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Бригада аъзолари (ижрочилар) қуйидагиларга мажбур


Download 91.41 Kb.
bet8/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

2.6.Бригада аъзолари (ижрочилар) қуйидагиларга мажбур:
-ишларнинг мазмуни ва ҳажми билан танишиш, ишларни хавфсиз бажариш бўйича кўрсатмаларни олиш ҳамда наряд-рухсатномага, нарядларни бериш китобига ёки топшириқлар журналига имзо қуйиш (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда лойиҳалар билан имзо қўйган ҳолда танишиш);
-ишлар масъул ижрочиси рухсат бергандан кейин ишга киришиш ва фақат наряд-рухсатномада, нарядларни бериш китобида ёки топшириқлар журналида кўрсатилган (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда) ишларни, уларнинг ҳажмини кўпайтирмасдан ҳамда иш жойини кенгайтирмасдан амалга ошириш;
-меҳнат ва технологик интизомга риоя килиш;
-ҳимоя воситаларини ўз вақтида ва тўғри қўллаш ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилиш;
-авария ҳолати пайдо бўлганда ишларни тўхтатиш ва зудлик билан хавфли зонани тарк этиш;
-ишлар тугагандан кейин ишларни ўтказган жойини тартибга келтириш, асбоб-ускуналар, мосламаларни йиғиштириш ва шу кабилар.
2.7.Истисно ҳолларда бир ходим томонидан, ишларнинг хавфсизлиги учун зарар етказмасдан иккита шахсларнинг ишларини биргаликда олиб боришига (амалга оширишига) рухсат берилади:
-наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ (ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ва ишларни ташкиллаштириш­нинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда) берувчи раҳбарнинг қарори бўйича ишлар масъул раҳбари тайинланмаслиги мумкин. Бу ҳолатда ишлар масъул раҳбари вазифалари наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчига юклатилади;
-наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар ўз ихтиёри бўйича ёки ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ишлар масъул ижрочиси ўрнига мувофиқ квалификатсияга эга бошқа ходимни қўйиши ёки унинг вазифасини ўзи бажариши мумкин;
-наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбарнинг қарори бўйича ишлар масъул раҳбари ва ишларга рухсат берувчиларнинг вазифалари бир нафар ходимга юклатилиши мумкин, бунда ишлар масъул ижрочиси ва рухсат берувчиларнинг вазифаларини биргаликда олиб бориш тақиқланади.
2.8.Битта жиҳозда, механизмда, қурилмада ва шу кабиларда икки ёки ундан ортиқ бригадалар иш амалга ошираётганда, ҳар бир бригаданинг, хизматнинг масъул раҳбари ҳамда масъул ижрочилари бригадалари томонидан ишларнинг хавфсиз бажарилишини таъминлашлари ва ўзларининг барча ҳаракатларини ўзаро келишишлари керак. Ўзаро келишилмаган ҳаракатлар натижасида пайдо бўлган оқибатларга ишлар раҳбарлари ва ижрочилари шахсан жавобгар бўладилар.
3.Наряд-рухсатномаларни расмийлаштириш
3.1. Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишга наряд- рухсатнома ушбу ишларни бажаришни бошлашдан олдин белгиланган шаклдаги бланкаларда (2-илова) расмийлаштирилади (5-иловани тўлдириш бўйича кўрсатмаларга қаранг) ва қуйидагича ёзилади:

Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling