Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Ишларга рухсат берувчи ходим қуйидагиларга мажбур


Download 91.41 Kb.
bet7/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

2.5.Ишларга рухсат берувчи ходим қуйидагиларга мажбур:
-ишлар масъул ижрочиси ва бригада (звено) аъзоларида гувоҳномаларининг мавжудлигини ва билимлар синовидан ўтганлигини текшириш;
-масъул ижрочига ва бригада, звено аъзоларига (ишлар ижрочиларига) уларнинг фаолияти зоналаридаги хавфли ва зарарли омиллар, улардан ҳимояланиш чоралари, авария ҳолатларидаги ҳаракатлари ҳамда эвакуация тартиби тўғрисида кўрсатмалар ўтиш;
-ишлар масъул раҳбари билан биргаликда келгусидаги хавфи юқори бўлган ишларни амалга ошириш жойларини шахсан текшириши, ишларни хавфсиз бажаришга ҳалақит бериш мумкин бўлган бегона нарсаларни ҳамда жиҳозларнинг элементларини олиб ташлашни, ижрочилар томонидан наряд-рухсатномада, ишларни бажариш Лойиҳасида, ишларни ташкиллаштириш Лойихасида, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик харитасида кўзда тутилган чора-тадбирларини тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
-тезкор ходимлар билан тегишли қоида ва йўриқномаларда, наряд-рух­сатномада, ишларни ташкиллаштириш Лойиҳасида, ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик харитасида кўзда тутилган, иш жойларида хавфсизликнинг тайёрлаш чораларини ўтказишни таъминлаш;
-иш жойида зарур ҳолларда жиҳозлар ва коммуникацияни ўчирилганлигини текшириш, бригада (звено) аъзоларига амалдаги ишлаб чиқариш (жиҳозлари, транспорт ва бошқалар) томонидан хавфнинг мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиш;
-ходимлар учун хавф туғилиши мумкин бўлган ҳолатларда уларни ўтказилаётган хавфи юқори бўлган ишлар тўғрисида огоҳлантириш ҳамда сменани қабул қилиш-топшириш журналига, тезкор ёки технологик журналга тегишли ёзувларни киритиш ва бошқа шу кабилар;
-иш жойини ишлар масъул раҳбарига топшириш ва бригадани (звенони) хавфи юқори бўлган ишларга қўйиш;
-наряд-рухсатнома бўйича ишлар тугагандан кейин ишларни бажариш жойларнинг ҳолатини текшириш ва мулоҳазалар мавжуд бўлмаганда уни қабул қилиш, шундан кейин наряд-рухсатномага имзо чекиш.
Изоҳ: Наряд-рухсатномада ишга рухсат берувчи ходимнинг унинг иш жойини ишлар тугагандан кейин қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзоси пайдо бўлмагунча наряд-рухсатнома ёпилмаган ва у бўйича ишлар тугатилмаган ҳисобланади;
-ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилганда ишларни бажариш жойларининг ҳолатларини текшириш ва мулоҳазалар мавжуд бўлмаса уни қабул қилиш, шундан сўнг бу ҳакда ишлар масъул раҳбарига хабар бериш.
Изоҳ: Бунда, ишга рухсат берувчи ходим томонидан нарядларни бериш китобига ва топшириқларни бериш журналига ҳеч қандай ёзув киритиш талаб этилмайди.

Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling