Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Download 91.41 Kb.
bet4/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

Ишга рухсат берувчи ходим - наряд-рухсатнома, наряд ёки топширик берувчи раҳбар (Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда) томонидан, хавфи юқори бўлган ишларни ўтказиш режалаштирилаётган жойдаги участка бошлиқлари, ишбошилар, усталар, мутахассислар, тезкор ходимлар, хизмат кўрсатилаётган жиҳозлар, механизмлар ва қурилмалардан бевосита фойдаланаётган ходимлардан тайинланади.
Бригада аъзолари (ижрочилар) - ишларни амалга ошириш учун етарли малакага эга бўлган ва касби бўйича олти ойдан кам бўлмаган (баландликда ишлаш, қутқариш ва бошқа махсус ишлар, бир йилдан кам бўлмаган) ишлаб чиқариш иш стажига эга бўлган ходимлар.
2.2.Наряд-рухсатнома, наряд ёки топширик берувчи раҳбар ва Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) ни амалга оширувчи муҳандис қуйидагиларга мажбур:
-хавфи юқори бўлган ишларнинг ҳажмини, бажарилиш кетма-кетлигини ва режимларини белгилаши;
-ишлар масъул раҳбарини ва ишлар масъул раҳбари билан биргаликда тегишли малакали ишлар масъул ижрочисини ҳамда ишга рухсат берувчи ходимни тайинлаш;
-бригада аъзоларининг малакаси етарлилигини аниқлаш;
-ишлар масъул раҳбари билан биргаликда бригаданинг (ижрочиларнинг) таркибини ва ишларни хавфсиз ўтказиш бўйича чора-тадбирларни аниқлаш;
-ишлар учун керак бўладиган материаллар ва асбоб-ускуналар, мосламалар ва шахсий ҳимояланиш воситаларини (кейинчалик матнда ШҲВ) аниқлаш;
-бригадани керакли техникавий ва технологик ҳужжатлар билан таъминлаш;
-наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ (Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда) бўйича ишларни ташкиллаштириш ҳамда амалга оширишда меҳнат ва бошқа хавфсизлик хавфсизлиги талабларига риоя этилиши назоратини амалга ошириш.

Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling