Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишни ташкиллаштирувчи мансабдор шахсларнинг вазифалари


Download 91.41 Kb.
bet3/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

2.Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишни ташкиллаштирувчи мансабдор шахсларнинг вазифалари.
2.1.Хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда қуйидагилар хавфсизлик учун масъул ҳисобланади:
-наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар, лойиха тайёрловчи (Ишлар­ни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда);
-ишлар масъул раҳбари;
-ишлар масъул ижрочиси;
-ишга рухсат берувчи ходим;
-бригада аъзолари (ижрочилар).
Наряд-рухсатнома берувчи раҳбар - бўлинмада амал қилувчи хавфсизлик Қоидалари ва мазкур Низом талабларини билиши бўйича билимлар синовидан ўтган, бўлинмаларнинг бошлиқлари, технологлари ва бош мухандислари (ушбу рахбар ходимлар ўрнида вақтинча вазифасини бажариш юклатилган шахслар) ҳисобланади.
Наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар (Ишлар­ни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оши­рилганда) ўз ихтиёри бўйича хоҳлаган вақтида ишлар масъул раҳбарини алмаштириши мумкин.
Режали таъмирлаш бўйича мухандис (Лойиха тайёрловчи)- Ишлар­ни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари(ИТЛ)ни ишлаб чиқувчи махсус ишлар бўйича ўқитилган ва билимлар синовидан ўтган мухандис техник ходим.
Ишлар масъул раҳбари - наряд-рухсатнома берувчи раҳбар томонидан, бўлинманинг (цехнинг) имтиҳон комиссиясида хавфсизликнинг амалдаги Қоидаларини эгаллаб турган лавозими бўйича функцио­нал вазифалари ҳажмида ва мазкур Низомни билиши бўйича текширувдан ўтган мутахассислар ёки муҳандис-техник ходим (бўлинма механиги, уста ва шу каби)лар орасидан тайинланади.
Ишлар масъул ижрочиси - наряд-рухсатнома, наряд ёки топшириқ берувчи раҳбар (Ишларни хавфсиз бажаришнинг Технологик хариталари (ИХБ ТХ) ва ишларни ташкиллаштиришнинг Лойиҳалари (ИТЛ) бўйича ишлар амалга оширилганда) томонидан, якка ўзи ёки ишлар масъул раҳбари билан биргаликда, хавфсизликнинг амалдаги Қоидалари ва мазкур Низомни (раҳбарлар ҳамда мутахассислар учун) билиши бўйича билим синовидан ёки меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги) бўйича билимларининг даврий синовдан ўтган раҳбарлар ҳамда мутахассислар, бригадирлар, звено бошлиқлари ёки юқори малакали ишчилар орасидан тайинланади.

Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling