Келишилган” ucg “Qizilqumsement” аж касаба уюшмаси қўмита раиси А. Г. Бахронов


Download 91.41 Kb.
bet15/16
Sana15.03.2023
Hajmi91.41 Kb.
#1271777
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Хавфи юқори ишлар низоми

4-илова


Хавфи юқори бўлган ишларга наряд-рухсатномаларни рўйхатга олиш журналининг шакли



Наряд- рухсатноманинг рақами, берилган санаси

Ишлаш
жойи
(объект,
цех,
хона)

Наряд-
рухсатнома
бўйича
ишларнинг
қисқача
номи

Нарядни берган раҳбарнинг Ф.И.Ш, лавозими ва имзоси

Ишлар масъул раҳбари ва рухсат берувчининг Ф.И.Ш.

Наряд-
рухсатнома
ёпилган
сана,
нарядни
берган раҳбарнинг имзоси























































5-илова


Наряд-рухсатномани тўлдириш бўйича кўрсатмалар.

1.Наряд-рухсатномаларни рақамлаш тизими наряд-рухсатномани берувчи раҳбар томонидан белгиланади, бунда нарядларни рақамлаш кетма-кет, хронологик тартибда олиб борилиши керак.


2.Наряд-рухсатноманинг 1.1 бандидаги “Таркибдаги бригада билан” ёзувида бригада (звено) аъзоларининг, ишлар масъул ижрочисини ҳам ҳисобга олгандаги сони кўрсатилади.
3. Наряднинг 1.2 бандида “Ишларнинг бошланиши’нинг “сана” қаторида кун, ой ва йилнинг охирги иккита рақами кўрсатилади, масалан: 05.08.22 й., “вақт” қаторида наряд-рухсатноманинг берилган вақти кўрсатилади.
4. 1.3 бандида “Иш режими” да сменалилик кўрсатилади, маса­лан: “бир сменалик” (яъни кундузги ишлар, 5 кунлик ишчи ҳафтаси), “икки сменалик” (яъни 12 соатлик смена), “уч сменалик” (яъни 8 соатлик иш сменаси), тартиблаштирилган танаффуслар (ичиш режими ва шу кабилар).
5. 1.4 бандининг иккинчи қаторида “Ишга рухсат берувчи ходим этиб тайинланади” ёзуви агар кейинги сменаларда наряд-рухсатнома бўйича ишларни амалга ошириш давом эттирилса ва биринчи кун тайинланган рухсат берувчи сменада бўлмаса, рухсат берувчи сифатида қўшимча бошқа ходимлар кўрсатилиши (тайинланиши) мумкин.
6. 1.6 бандида “Жиҳозларнинг электр схемаларини тартибга солиш”да наряд-рухсатномани берувчи раҳбар томонидан электр схемалари тартибга солиниши керак бўлган жиҳозларнинг номи ва қисқартирилган белгиси кўрсатилади, уларнинг қаршисига электр схемалари тартибга солингандан кейин, электр схемаларни тартибга солишни амалга оширган ходим томонидан белги қўйилади (ходимнинг Ф.И.Ш., имзоси, ишларнинг бажарилиш санаси ва вақти).
7. 1.6 бандида “Огоҳлантириш плакатларини осиш”да хавфсизлик бўйича қайси плакатлар ва уларни қаерга осиш кераклиги кўрсатилади.
8. 1.6 бандида “Бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш” қаторида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун тайёрланган бошқа чора- тадбирлар кўрсатилади, масалан:
-иш жойининг ҳавосидаги зарарли моддаларнинг концентрацияси таҳлилини амалга ошириш (ўлчаш ўтказилган жойни аниқ кўрсатган ҳолда), шундан сўнг ишларни бошлашдан олдин, ўлчашни амалга оширган шахс (ПГЛ лаборанти ёки ишга рухсат берувчи ходим) томонидан наряд-рухсатноманинг юқори юза қисмида ўлчаш амалга оширилган жойнинг қисқартирилган номини, ҳаводаги зарарли модданннг номи ва миқдори (мг/м3 да) кўрсатилган ёзув, ўлчашни амалга оширган шахснинг фамилияси, сана ҳамда вақт имзосини қўйган ҳолда ёзилиши керак;
-баландликда иш амалга оширганда, сақловчи камарнинг карабини билан __________га маҳкамланиш (баландликдаги ишларни амалга оширишни бошлашдан олдин сақловчи камарнинг карабини билан қаерга маҳкамланиш кераклиги кўрсатилган ҳолда);
-ва бошқалар .............
9. 2.1 бандига ёзувларни, иш жойида иш жойининг ишларни хавфсиз амалга оширишга тайёрлигини текширгандан, наряд-рухсатноманинг 1.6. бандида кўрсатилган чора-тадбирлар тўлиқ ҳажмда амал­га оширилгандан кейин, ишга рухсат берувчи ходим ёзади.
10. Наряднинг 2.2 бандида наряд-рухсатнома бўйича ишларни ўтказишда қатнашадиган ва меҳнат хавфсизлиги бўйича инструктаждан ўтказиладиган ходимларнинг бош келишикдаги фамилиялари ҳамда исми ва отаси исмларининг бош ҳарфлари кўрсатилади (шу жумладан масъул ижрочи ҳам).
Наряд-рухсатномада қаторлар етарли бўлмаган ҳолатда, наряднинг барча нусхаларига наряд-рухсатномани берган шахснинг имзоси билан “___” _________20___йилдаги _____-сонли наряд-рухсатномага бригада аъзоларининг қўшимча рўйхати (6-иловага қаранг) илова қилиниши, бу ҳақда наряднинг охирги қаторига “Бригада аъзоларининг қўшимча рўйхатига қаранг” ёзуви ёзилган бўлиши керак. Рўйхат худди наряд-рухсатномадагидек жадвал кўринишида, кўрсатмалардан ўтгандан кейин бригаданинг ҳар бир аъзоси имзо қўядиган қилиб тузилади. Жадвалнинг “Дастурнинг рақами (йўрикномалар, технологик хариталар, ишларни ташкиллаштириш лойиҳалари ва шу кабилар)” устунига, масъул ижрочи ва ижрочиларнинг каршисига, ҳар бирига алоҳида, уларга ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича ўтказиладиган инструктаж ҳамда улар риоя қилишлари керак бўлган талаблар бўйича ҳужжатлар кўрсатилиши керак.
11.Наряднинг 2.4 банди “Амалдаги корхона номидан” ёзувида ишлар чет ташкилотлар томонидан амалга оширилганида тайинланган рухсат берувчининг фамилияси, исми, шарифи ва лавозими кўрсатилади.
12. 1.7 банди “Наряд-рухсатномани берди” наряднинг барча нусхаларида, наряд-рухсатномани телефон орқали узатувчи ва қабул қилувчи “Наряд-рухсатномани бердим” сўзларидан кейин “телефон орқали” ёзувини ёзади ва наряд-рухсатномани берганнинг “Фамилияси, исми, шарифи, лавозими” ёзувидан кейин, буларни ўзининг имзоси билан тасдиқлайди.
13.Тўлдирилиши керак бўлмаган устунларга Z белгисини қўйиш, қаторларга эса чизиқ тортиш керак.
6-илова

__”________20__ йилдаги сонли наряд-рухсатномага



Download 91.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling