Кенесбаева Элмира Жолдасбаевна Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти таянч докторанти


Download 54 Kb.
bet1/2
Sana27.01.2023
Hajmi54 Kb.
#1130584
  1   2
Bog'liq
Кенесбаева тезис


МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНАЛОГИЯЛАРИ ВОСИТАСИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
e.kenesbaeva@mail.ru
Кенесбаева Элмира Жолдасбаевна
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти таянч докторанти

Ўқитувчи ўз тажрибалари, билимлари, кўникмаларини таҳлил қилиши, кўпроқ такомиллашган технологияларни излаши лозим. Ўқитувчи ўқувчиларнинг фаолият мақсадларини аниқлаши учун дастлаб уларнинг ҳаракат дастурини ишлаб чиқиши зарур. Бунинг учун у вужудга келиши мумкин бўлган қийинчиликларни олдиндан кўра олиши, ўқитишнинг шакллари ва методларини аниқ белгилаши керак. Бу эса ўқитувчидан ўз ўқувчиларининг ўқув-билув имкониятларини яхши билишини талаб қилади.


Модулли ўқитиш тизимига ўтиш учун муайян шарт-шароитларни яратиш талаб этилади:
Биринчи шарт - ўқитувчиларнинг мазкур ўқитиш тизимини ташкил этишга бўлган мойилликлари билан боғлиқ.
Иккинчи шарт - ўқувчиларнинг ўз ўқув-билув фаолиятларини мустақил амалга оширишга тайёрликларини таъминлашдан иборат. Бунда муайян даражадаги билимлар ва умумий ўқув кўникмаларининг шаклланганлиги талаб этилади.
Учинчи шарт - модулли таълимни амалга ошириш учун таълим муассасасида қулай техник база яратилади.
Тўртинчи шарт - ҳар бир ўқувчи муайян ҳаракат дастури билан таъминлангандагина моддий-техник асос ўқув жараёнида ўз ўрнига эга бўлади.[1]
Модулли ўқитиш технологиясини амалиётга жорий этиш соҳасидаги тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, модул ёрдамида синфдаги барча ўқувчиларнинг фаолиятини бирданига ташкил этиш мумкин эмас. Бундай ўқув ҳаракатларини дастлаб кичик гуруҳларда ташкил этиш лозим. Бу ўқув материаллари кўлами ва таркибини баҳолаш, ўқув материаллари мазмунини ўзлаштиришдаги қийинчиликларни аниқлаш, ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш мантиқини асослаш, назорат ва ўз-ўзини назорат тизимини белгилаш, шу асосда ўқув жараёнига тузатишлар киритишни талаб қилади.
Бу жараёнда ўқитувчи йўл қўядиган камчиликлардан яна бири модул таркибига жуда катта ҳажмдаги фаолият мазмуни сингдирилади. Барча ўқувчилар вақтнинг етишмаслигини таъкидлайдилар. Бунинг иккита сабаби мавжуд:
а) ўқувчиларда вақтни ҳис этиш кўникмаси шаклланмаган;
б) ўқитувчилар ўз ўқувчиларининг иш маромини тўғри чамалай олмайдилар.
Биз юқорида модулли ўқитиш жараёнида педагогик технологияларни қўллаш имконияти кенглигини таъкидлаган эдик. Сўнги йилларда педагоглар “педагогик технологиялар”, “таълим технологиялари”, “ўқитиш технологиялари” тушунчаларини “ўқув жараёнини технологиялаштириш” тушунчаси билан боғлаган ҳолда талқин эта бошладилар.
Бугунги кунда “педагогик технология” тушунчаси ўзининг янги талқинига эга бўлди. Педагогик технология - нафақат ўқитишнинг техник воситалари ёки компьютерлар соҳасидаги тадқиқотлар эмас, балки далилларни таҳлил қилиш орқали ўқув жараёнини оптималлаштириш принципларини аниқлаш ва усулларини ишлаб чиқишга йўналтирилган изланишлар. Педагогик технологиялар таълим самарадорлигини конструкциялаш ва усуллар ҳамда материалларни қўллаш, қўлланиладиган методларни баҳолаш йўли билан оширувчи ҳодисадир.
Замонавий илмий ёндашувларда педагогик технологиянинг тизимли тафаккур қилиш усулини педагогикага татбиқ этишга хизмат қилиши таъкидланган. Мазкур технологиялар таълимни ёки ўқув жараёнини тизимлаштириш имконини беради. Ўқув жараёнига тизимли ёндашув педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.
Педагогик технологиялар учта даражага эга: умумпедагогик, хусусий-методик ва локал даража. Локал даражалар ўқув-тарбия жараёни алоҳида қисмлари технологиясини ифодалайди. Улар ёрдамида хусусий-дидактик ҳамда тарбиявий вазифалар ечилади. Фаолиятнинг алоҳида турлари технологияси, тушунчаларнинг шаклланиши, алоҳида шахсий сифатларни тарбиялаш, дарс технологияси, янги билимларни ўзлаштириш, ўқув материалларини такрорлаш ва назорат қилиш технологияси, мустақил ишлар технологияси кабилар бунга мисол бўла олади.[2]
Шунга кўра, модулли ўқитиш жараёнида ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қиладиган шахсга йўналтирилгантаълим жараёнида қўлланиладиган усуллар, методлар ва технологияларни ажратиш ва улардан фойдаланиш имкониятларини очиш талаб этилади. Чунки модулли ўқитиш жараёни ўзига хос белгиларга эга. Улар:

  1. Қўйилган таълимий муаммонинг мантиқи ва ечими, илмий асосларининг кўрсатилганлиги.

  2. Далиллар, изланишлар, табиий ҳолатлар, ҳукмлар, хулосаларнинг ифодаланиши.

  3. Муаммонинг амалий ечими кўрсатилиши билан характерланади.

Маълумки, модулли ўқитиш технологиялари ўзига хос вазифаларга эга:
- ўқувчиларда ўқув топшириқларини мустақил ечишга оид тушунча ва илмий-амалий кўникмаларни ҳосил қилиш;
- ўқувчиларда ижодий фаолият усуллари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш;
- ўқув материали билан эркин мулоқотга киришиш;
- ўқув материаллари устида мустақил ижодий фикрлаш кабилар.
Модулли ўқитиш жараёнида муайян технологияларни қўллашда ўқитувчилардан бир қатор қоидаларга амал қилиш талаб этилади: муаммоли вазиятларни ҳосил қилиш; муаммони ечиш жараёнида ўқувчилар дуч келадиган асосий тушунчаларни изоҳлаш; муаммони мустақил ечиш йўлларини кўрсатишкабилар.Бу жараёнда ўқитувчи маслаҳат ва тавсиялар бериш методидан фойдаланиши керак.
Модулли ўқитиш жараёнида муайян технологияларни қўллашда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

  • мавзу моҳиятини очишга қаратилган суҳбатлар, маърузалар ташкил этиш, муаммо мантиқини изоҳлаш;

  • илмий-амалий муаммоларнинг ечимини мустақил топишга ўқувчиларни ундаш;

  • ҳаракат усулларини лойиҳалаштиришга уларни жалб этиш;

  • ўз тажрибаларини тақдимот қилишга ўргатиш кабилар.

Мазкур йўналишдаги ишлар икки хил вазиятда амалга оширилиши керак. Дастлаб:

  1. Ўқитувчи ўрганилаётган модул доирасида далилларни танлаши.

  2. Қўйилган муаммоларнинг ечимини топиш ҳақида ўқувчиларга маслаҳатлар бериши.

  3. Суҳбат ёки маъруза давомида тарихий далилларни ўқувчиларга тақдим қилиши.

  4. Бу жараёндаги қарама-қаршиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан ўқувчиларга маслаҳатлар бериши.

  5. Ўқитувчининг ўзи муаммоли вазиятларни вужудга келтириши.

  6. Ўқитувчи ўқувчилар олдига мустақил ечиш учун муаммолар қўйиши.

  7. Муаммонинг олимлар томонидан қандай ечилганлигига ўқувчиларнинг эътибори қаратилиб, улардаги билиш фаолиятининг мантиқий асосларини ривожлантиришга хизмат қиладиган усуллардан фойдаланиши.

  8. Муаммони ечиш йўлида амалга оширилган изланишлар, йўл қўйилган хатолар устида ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказиши, уларга зарур маслаҳатлар бериши кабилар.[3]

Кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, таълим амалиётида модулли ўқитиш ва бу жараёнда қўлланиладиган технологияларни аниқлаш, назарий-эмпирик жиҳатдан таҳлил қилиш, уларни фанлар кесимида таснифлаш ва фойдаланишга оид тавсиялар ишлаб чиқиш зарурияти мавжуд. Маълумки, таълим жараёнида субъект-субъект муносабатларига кенг йўл очадиган диалог, баҳс-мунозара, тадқиқотчилик, яъни изланувчилик, лойиҳалаштириш, дастурлаштириш методларидан самарали фойдаланиш натижасида ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари ва мустақилликларини жадал ривожлантириш имконияти вужудга келади. Модулли ўқитиш жараёни ва унда қўлланиладиган технологиялар худди мана шундай мақсадга хизмат қиладиган кўплаб инновацион методлар ва усулларни уйғунлаштира олиши билан характерлидир. Шунинг учун ҳам уларни тўплаш, таснифлаш, ўқитувчилар фаолиятига сингдириш механизмларини ишлаб чиқиш ўз ечимини кутаётган муаммолар сирасига киради.

Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling