Кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш


Ажралмайдиган бирикмаларни таъмирлаш


Download 88.39 Kb.
bet2/3
Sana18.12.2022
Hajmi88.39 Kb.
#1032191
1   2   3
Bog'liq
11 МАВЗУ Кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни

Ажралмайдиган бирикмаларни таъмирлаш

  • Ажралмайдиган бирикмаларга заклепкали, пайванд ва кавшарланган бирикмалар мисол бўлади.
  • Заклепкали бирикмаларда қуйидаги нуқсонлар учрайди; заклепкалар сусаяди, стержени эгилади, каллаги ейилади, тешиклари кенгаяди.
  • Заклепкали бирикмаларни ажратиш учун унинг каллаги зубило билан чопилади ва стержен бородок билан уриб чиқарилади ёки пармаланади. Бунинг учун каллакда унинг баландигига тенг тешик пармаланади. Каллак уриб синдирилади ва стержен бородок билан уриб чиқарилади.
  • Тешиклар қайта пармаланади, тешикка янги стержен ўрнатилади, деталлар зич ёпиштирилади. Стержен бир учи деталга зич ёпиштирлиб, иккинчи учи уриб ёйилади ва сўнгра каллакка тўғри шакл берилади.

Занжирли узатмаларни таъмирлаш

  • Занжирли узатмалар деталлари - занжир ва юлдузчалар ейилишининг асосий сабаблари юлдузчалар ўқлари параллелигининг бузилиши, занжирнинг салқи ёки ортиқча таранглиги, занжир ва юлдузчалар қадамларининг ҳар хиллиги, юқори температура ва сифатсиз мойлашлар бўлиши мумкин.
  • Занжир таранглиги сусайганда тишлар учи илашиб, занжир чўзилади, юлдузчадан сакраб чиқади, узатма шовқин ва силтанишлар билан ишлайди, натижада занжир узилиши ёки тишлар синиши мумкин.
  • Занжир ейилиши, чўзилиши натижасида унинг қадамининг ортиши билан характерланади ва қадам бошланғич ўлчамига нисбатан фоизларда ифодаланади.
  • Қулайлик ва юқори аниқлик учун 50 та звено узунлигидаги занжир бўлаги узунлиги ўлчанади. Бунинг учун занжир вертикал ҳолда осилади ва пастки учига юк маҳкамланади. Втулкали роликли занжирлар учун қадамнинг рухсат этилган ортиши қуйидагича.

Катта юлдузчадаги 15 30 35 40 45 50 60 70 80 90

  • Катта юлдузчадаги 15 30 35 40 45 50 60 70 80 90
  • тишлар сони.
  • Занжир қадамининг рухсат 6,4 5,3 4,6 4,0 3,5 3,2 2,6 2,3 2,0 1,7
  • этилган ортиши,%
  • Масалан: Катта юлдузчаси тишлари сони 80 та бўлган янги занжир 50 та звеноси узунлиги l = 476,3 мм., қадами t = 9,525 мм., эскирган занжир узунлиги l1= 490 мм. ни ташкил қилади. Ушбу занжирнинг фойдаланишга яроқлилиги текширилсин.
  • Занжир қадамининг ўртача нисбий узайишини аниқлаймиз.
  • Демак, ушбу занжир яроқсиз экан.

Download 88.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling