Кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш


Download 88.39 Kb.
bet1/3
Sana18.12.2022
Hajmi88.39 Kb.
#1032191
  1   2   3
Bog'liq
11 МАВЗУ Кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни

Кенг тарқалган йиғма бирикмалар, механизм ва деталларни таъмирлаш

Режа

1. Ажраладиган бирикмаларни таъмирлаш

2. Ажралмайдиган бирикмаларни таъмирлаш

3. Занжирли узатмаларни таъмирлаш

4. Сақланиш қурилмалари ва сальникларни ревизиялаш

1. Ажраладиган бирикмаларни таъмирлаш

  • Резьбали бирикмалар кенг тарқалган ажраладиган бирикмалардан бўлиб, бунда болт тешикка зазор билан киритилади ва бирикма мустаҳкамлиги гайкани қотириш билан таъминланади. Бундай ҳолда гайка тортилаётганда ва ишлатиш вақтида марказлаштириш бузилиши мумкин.
  • Резьбали бирикмаларда қуйидаги нуқсонлар учрайди:
  • - вибрация ёки ажратиш - йиғиш натижасида резьба ейилади;
  • - иш юкланмаси ёки кучли тортиш натижасида резьба эзилади;
  • - бўйлама иш юкланмаси ёки тортиш кучи таъсирида резьба қадами ўзгариб, болт стержени узаяди;
  • - катта ўлчамли калит ишлатиш натижасида болт каллаги ейилади;
  • - оддий шайба ейилади, пуржинали шайбалар эзилиб синади.
  • Болт, винт, шпилька, гайкалар, шайбалар сезиларли ейилганда янгисига алмаштирилади.

Йирик деталларни винт, шпилька ёрдамида бириктирганда масалан, электродвигателни сепаратор станинасига ўрнатишда, фақат тешик қайта тикланиб, шпилька ва винтлар янгисига алмаштирилади.

  • Йирик деталларни винт, шпилька ёрдамида бириктирганда масалан, электродвигателни сепаратор станинасига ўрнатишда, фақат тешик қайта тикланиб, шпилька ва винтлар янгисига алмаштирилади.
  • Резьбали бирикмаларда деталлар ўзаро зичроқ ёпишиши учун улар орасига ип-газлама, картон ёки прокладкалар қўйилади.
  • Деталларни бириктирганда одатда болт каллаклари бир томонда, резбали қисми иккинчи томонда бўлиши лозим. Сўнгра гайкалар енгил тортилиб, қотирилади. Гайкалар очилиб кетмаслиги учун контргайка, махсус шайба, тожли гайкалар ва шплинтлар ишлатилади.
  • Шпонка ариқчаси ейилганда, ариқча стандарт бўйича кейинги катта ўлчамгача кенгайтирилади ва чуқурлаштрилади. Шпонкали бирикмаларда призмасимон ва сегментли шпонкаларда баландлиги бўйича, понасимон шпонкаларда эса кенглиги бўйича зазор бўлиши лозим.
  • Зазор қиймати шуп билан назорат қилинади.

Download 88.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling