Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби - Банкда ҳисоб рақами очиш учун қуйидаги
- ҳужжатлар тақдим этилади:
- тадбиркорлик субъекти фаолият жойи манзили ва очиладиган ҳисоб рақамлари турлари кўрсатилган ҳолда ариза;
- давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- раҳбар ва бош бухгалтер имзоларининг нотариал тасдиқланган намуналари (деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор ўз имзолари намуналарини тақдим этади) ва думалоқ муҳр оттискининг икки нусхаси.
- Аризани кўриб чиқиш ва банк томонидан ҳисоб рақами очиш муддати кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак..
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби - Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин барча табдиркорлик субъектлари солиқ органига рўйхат (идентификация) рақами олиш учун давлат рўйхатидан ўтган вақтдан эътиборан 10 кун мобайнида мурожаат қилишлари лозим.
- Солиқ тўловчининг идентификация рақами солиқ тўловчиларга, юридик шахсларга солиқ органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдирган маълумотлар асосида берилади.
- Давлат солиқ инспекциясида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бир марта амалга оширилади ва тадбиркорлик фаолиятини тўхташи муносабати билангина бекор қилинади.
- Тадбиркорлик субъектлари ўз идентификация рақамини Ўзбекистан Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ қўлланиладиган барча ҳужжатларда кўрсатиши шарт.
- Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун давлат томонидан вакил қилинган органлардан лицензия олгандан кейингина ижозат берилади.
-
- Лицензия корхонани бошқаришдан манфаатдор бўлган шахснинг таъсис ҳужжатлари нусхаси илова қилинган аризасига қараб берилади. Керакли ҳужжатлар ва ариза берилгандан сўнг, 30 кун ичида лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |