Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш


Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби


Download 220 Kb.
bet3/8
Sana08.03.2023
Hajmi220 Kb.
#1252486
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу

Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

  • Амалдаги қонунчилик бўйича ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга қўшимча ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши лозим.
  • Масалан, бозор ташкил этилаётган бўлса, рўйхатдан ўтказувчи органга бозор­ ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Рес­публикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори ҳамда бозорнинг устав фондига таъсис ҳуж­жатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи миқдорида маблағ киритилганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
  • Деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари­ учун – туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қа­рори нусхаси тақдим этилиши лозим.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

  • Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза-хабарнома тақдим этилади. Ариза-хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
  • 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат;
  • рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
  • уч нусхада муҳр ва штамп­ эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра);
  • паспорт нусхаси.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

  • Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келиб ёки почта алоқаси орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза-хабарнома тақдим этилади:
  • туман ҳокимининг деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;
  • муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада (ариза берувчининг хоҳишига кўра);
  • паспорт нусхаси.

Download 220 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling